19:22 / 08.06.2018
8200
АПЛ қишки таътил жорий этилганини эълон қилди
Фото: Getty Images

Англия Премьер-Лигаси 2019/20 мавсумидан бошлаб, февраль ойида 2 ҳафталик қишки таътилни жорий қилди.

Танаффус шундай тузиладики, АПЛ ўйинлари ҳар доимгидек ҳафтада бир марта ўтказилади. Тур 5та ўйиндан иборат 2та блокка ажратилади. Биринчи блок клублари ўйнаган пайтда, иккинчи блок дам олади ва аксинча. Натижада, ҳар бир клуб кафолатланган таътилга эга бўлади, деб ёзмоқда Sport24.ru.

Бундан ташқари, Англия Кубоги 5-босқич ўйинлари ҳафтанинг ўртасига кўчирилади. Баҳс дуранг билан якунланса, ғолиб такрорий ўйинда эмас, балки қўшимча вақтлар ва пенальтилар сериясида аниқланади.

Top