Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Андижоннинг Асака шаҳрида korzinka.uz DISKONT супермаркети ишга тушди
16:10 / 16.07.2018
8802
Фото: Korzinka.uz

Андижон вилоятининг Асака шаҳрида korzinka.uz DISKONT супермаркетининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда тармоқнинг Телеграм-каналида хабар берилди. 

Фото: Korzinka.uz
Фото: Korzinka.uz

Маросимда қатнашган Асака тумани ҳокими Эркинжон Якубов йиғилганларни янги, ҳар томонлама қулай савдо ҳудуди билан табриклар экан, келгусида маҳаллий аҳоли учун бунданда кўпроқ шароитлар яратишни ваъда қилди. Жумладан, «Туну кун мана шу ҳудудда тинимсиз иш олиб боряпмиз. Ҳаммаси сиз, азиз ҳамюртларимизни рози қилиш учун амалга оширилмоқда. Олдинда режаларимиз кўп, мана шу янги дўкон оғирингизни енгил, узоғингизни яқин қилишига ишончимиз комил», дея таъкидлаб ўтди. 

Фото: Korzinka.uz
Фото: Korzinka.uz
Фото: Korzinka.uz

Шўх миллий тароналар, мазали ширинликлар ва қувноқ муҳит ҳамоҳанглигида ўтган маросим баробарида харидорлар маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлди.

Асака шаҳридаги Деҳқон бозори ҳудудидан жой олган супермаркет улгуржи савдога асосланган DISKONT туркумидан бўлиб, унда тармоқдаги энг арзон нархлар амал қилади.

Фото: Korzinka.uz
Фото: Korzinka.uz
Фото: Korzinka.uz

Korzinka.uz тармоғи юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам фаолиятини кенгайтиришни давом эттиради.

Сайт: www.korzinka.uz

Telegram: @korzinka_uz

Facebook: www.facebook.com/korzinkauz

“Odnoklassniki.ru”: https://ok.ru/korzinkauz

Instagram: www.instagram.com/korzinkauz

Реклама ҳуқуқи асосида


Улашинг
Top