8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

14:16 / 17.11.2018 20783

Гўзал Австралия ва у ҳақидаги қизиқарли фактлар

Фото: Wikipedia

Австралия сайёрамизни лол қолдиришда давом этмоқда. Дунёнинг қолган қисмидан ажралгандек кўринадиган қитъа сирли пуштиранг кўли, флора ва фаунанинг энг заҳарли турлари, шунингдек, бошқа ажойиботлари билан мақтана олади. Бу мамлакат ҳақида нималарни биламиз?

Ғаройиб пляжлар

Бу ерда қарийб 11 мингта пляж борлигини билармидингиз? Аниқроқ айтадиган бўлсак, 10 685 та. Яна 800 таси оролларда жойлашган. Агар ҳар куни янги пляжга борилса, бунинг учун 30 йил керак бўлади. Аҳолининг катта қисми айнан қирғоқ бўйида яшайди. Ахир, бу ерда дам олиш учун ҳам, спорт билан фаол шуғулланиш учун ҳам пляжларни топиш мумкин-да!

Симсиз интернет

Биз учун одатий тус олган симсиз интернет айнан Австралияда пайдо бўлганини биласизми? У ерда сакровчи частоталар услуби 1940 йилдаёқ кашф этилган. Ана ундан кейин технология замонавий кўринишга олиб келинди.

Фото: Wikipedia

Илонлар

Сайёранинг 10 та энг заҳарли илонлари айнан шу қитъада яшайди. Сезгир бўлинг: қирғоқда дам ола туриб ёки шаҳар марказидаги супермаркетга борганда кутилмаганда уларга дуч келишингиз мумкин.

Ўргимчаклар

Бу ерда ўргимчаклар ақлбовар қилмас даражада кўп. Австралияликлар бундай меҳмонларни уйларида учратишга одатланиб қолишган. Хавфлилари ҳам, безарарлари ҳам бор. Умуман олганда, вазият ёқимсиз тус олганида тиббиёт вакилларининг ёрдами талаб этилади. Ўргимчаклар билан боғлиқ сўнгги ўлим ҳолати ўтган асрнинг 80-йилларида содир бўлган.

Фото: Wikipedia

Ерости шаҳарчаси

Кубер-Педи – саҳродаги ерости кончилар шаҳри. Чидаб бўлмас даражадаги жазирама одамларни ерости уйлари қуришга мажбур қилган.

Альбинос-кит

Бугунги кунда ўз турининг ягона вакили саналади. Альбинос-кит Мигала номини олган. Мана 20 йилдирки Сидней аҳолиси ва меҳмонларига завқ улашиб келмоқда. Шу йили ўз зурриёдини дунёга келтирди. Демак, тез орада қирғоқбўйи сувларида халқнинг иккита оппоқ севимли жонзоти сузиб юради.

Фото: Wikipedia

Кенгуру

57 миллион кенгуруга 24 миллион аҳоли! Австралиянинг ҳақиқий аҳолиси ким эканини англадингизми? Қиш фаслида бу жонзотларни шаҳарда учратиш мумкин. У ердан егулик ва бошпана излашади.

Қизғин ўйинлар

Бу борада Лас-Вегасга тенг келадигани йўқ, деб ўйлайсизми? Адашасиз! Австралия казинолари АҚШда жойлашганлари билан бемалол баҳслаша олади. Бундан ташқари, уларда ўйин автоматлари ҳам талайгина. Нима ҳам дердик, бу ердаги одамлар жўшқин ўйинлар ишқибози. Ахир, уларнинг 80 фоизи ўйинларда доимий равишда иштирок этади.

Фото: Wikipedia

Пуштиранг кўл

Унинг номи Хиллер. Шу кунга қадар олимлар сувнинг бундай рангда бўлиш сабабини аниқлай олишмаган. Дунёда шу рангдаги бошқа кўллар тубидаги сувўтлари сабаб ана шу рангда. Бироқ Хиллернинг туби тошлардан иборат.

Телешоу

Кулинария шоулари – қитъадаги ҳақиқий иштиёқ. Юзлаб кишилар мана шу мавзудаги кўрсатувлар эфирга узатилганида телевизор экранидан кўз узишолмайди. Оддийроқ қилиб айтганда, айнан шундай кўрсатувлар сабаб сиёсий музокаралар ҳам қолдирилади.

Хў-ўш! Сиз ҳам Австралияга боришни истармидингиз?

Теглар

Top