01:33 / 29.11.2018
6137
ЕЧЛ. "Атлетико" ўз майдонида "Монако"ни мағлуб этди, "Галатасарой" сафарда "Локомотив"дан енгилди
Фото: Twitter/ChampionsLeague

Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган навбатдаги икки учрашув ўз ниҳоясига етди. 

"Атлетико Мадрид" ўз майдонида "Монако"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

2-дақиқада Коке ҳисобни очган бўлса, 24-дақиқада Гризманн жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади. 

Яна бир учрашувда "Галатасарой" "Локомотив" майдонига сафар қилди. Учрашув 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Криховяк 43-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 9-дақиқасида эса Игнатьев якуний ҳисобни ўрнатди. 

Атлетико Мадрид – Монако 2:0 

Голлар: 1:0 – 2 Коке, 2:0 – 24 Гризманн.
Атлетико – Облак, Арьяс, Люка Эрнандес, Филипе Луис, Савич, Парти, Лемар (Калинич, 63), Коке (Витоло, 46), Родри Эрнандес, Корреа (Сауль, 69), Гризманн.
Монако – Бенальо, Раджи, Бьянконе, Бадиашиле, Жемерсон, Тилеманс, Головин (Тюрам-Ульен, 63), Силла (Фалькао, 55), Массанго, Грансир, Шадли (Диоп, 63).
Огоҳлантиришлар: Гризманн (45), Тилеманс (54), Савич (62), Бьянконе (68), Парти (86), Филипе Луис (90).
Четлатиш: Савич (82).

Локомотив – Галатасарой 2:0

Голлар: 1:0 – 43 Криховяк, 2:0 – 54 Игнатьев.
Локомотив – Гильерме, Игнатьев, Чорлука, Кверквелия, Рыбус, Ан. Миранчук, Криховяк, Денисов, Ал. Миранчук (Баринов, 77), Смолов (Эдер, 88), Фарфан (Ротенберг, 90).
Галатасарой – Муслера, Кабак, Нагатомо, Линнес (Мариано, 89), Азиз, Фернандо (Фегули, 59), Донк, Родригеш, Ндиайе (Инан, 68), Оньекуру, Дердийок.
Огоҳлантиришлар: Азиз (34), Чорлука (66), Фарфан (74).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top