8455.37 USD +4.00

9554.57 EUR +77.20

131.53 RUB +2.16

11060.5 GBP +43.26

21:30 / 23.12.2018 4885

Falcon 9 ракетаси 5-уринишда фазога учирилди

Falcon 9 ракетаси учинчи авлоддаги глобал позициялаш тизими GPS III сунъий йўлдоши билан Канаверал бурнидаги космодромдан фазога учирилди.

3,8 тонналик GPS III қурилмаси 3-авлоддаги глобал позициялаш тизимининг 32 та сунъий йўлдошдан иборат гуруҳидаги биринчиси бўлади. Бу сунъий йўлдошлар GPS сигналини таъминловчи эскириб қолган сунъий йўлдошлар ўрнини эгаллайди.

Ракета дастлаб 18 декабрда учирилиши керак бўлган. Бироқ стартга 7 дақиқа қолганда ракетанинг биринчи поғонасидаги датчиклар номеъёрий кўрсаткичларни кўрсатгандан кейин қолдирилган. Сўнгра ракета парвози ёмон об-ҳаво шароити сабабли яна бир неча марта қолдирилган.

GPS III сунъий йўлдошлари катта кучдаги сигналга эга бўлиб, фуқаролик объектларининг жойлашган ўрнини айни вақтда қўлланувчи сунъий йўлдошлардан 3 марта аниқроқ топади. Ҳарбий объектлар ўрнини топиш аниқлиги янада юқорироқ бўлади.  

Айни вақтда GPS тизимидан 4 млрддан кўпроқ одам фойдаланади.

Сунъий йўлдош дастлаб минг километр баландликка олиб чиқилиб, кейин Ердан 20 минг баландликдаги ер яқини орбитасида жойлаштирилади.

Бу парвоз SpaceX компаниясининг жорий йилдаги 21- ва охирги парвози бўлиб, компаниянинг  Falcon 9 ракетаси бошқарилувчи кемаларни учириш учун НАСАнинг мезонларига мос келади.

Теглар

Top