8395.15 USD -6.38

9510.03 EUR -113.08

127.67 RUB -0.68

10869.2 GBP -122.52

21:09 / 26.01.2019 29345

Яхшиликнинг чегараси бўлмайди: «Меҳрли қўллар»нинг «Меҳрли музлатгич»и

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган «Меҳрли музлатгич» лойиҳаси икки кун ичида кўпчиликнинг эътиборини тортиб улгурди. Пойтахтнинг гавжум нуқталаридан бирида жойлаштирилган музлатгич турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган.  

Эҳтиёжманд инсонлар музлатгичдаги маҳсулотлардан бепул фойдаланишлари, имконияти борлар эса уни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришлари мумкин. Ҳозирда «Меҳрли музлатгич» кунига бир маротаба лойиҳа ташкилотчилари ва аҳоли томонидан тўлдирилмоқда.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

“Бу синов лойиҳаси бўлиб, эндиликда қолган «Меҳрли музлатгичлар»ни шаҳримиздаги шифохоналарга қўйилиши режалаштирилмоқда”, дейди лойиҳа ташкилотчиси Баҳром Алимов.

Эслатиб ўтамиз, «Меҳрли қўллар» лойиҳаси 2017 йил ёз ойларида «Саховат» номи билан ижтимоий тармоқларда иш бошлаган эди. Кейинчалик Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 30 август куни Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг «Меҳрли қўллар» лойиҳаси сифатида тасдиқланди.

Уч мингдан зиёд кўнгиллиларни бирлаштирган мазкур лойиҳа беморлар, кам таъминланган инсонларга ёрдам бериб келмоқда. Ташкилотнинг эзгу амалларида қатнашишни истаганлар Телеграм ижтимоий тармоғида Меҳрлиқўллар манзилига ёки +998983074777 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Мўътабар Хушвақтова

Top