8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

08:31 / 18.02.2019 67179

Олимлар саратон ривожланиши хавфини кескин оширувчи маҳсулотни маълум қилишди

Фото: Depositphotos

АҚШдаги М.Д.Андерсон номидаги онкологик марказ олимлари шакарнинг ҳаддан кўп истеъмол қилиниши саратон пайдо бўлиши хавфини оширишини аниқлашди. Бу ҳақда Food News нашри хабар берди. 

Олимлар сичқонлар устида тажриба ўтказишган. Бир гуруҳ сичқонларга кўплаб ғарб давлатларида одамлар истеъмол қиладиган шакар миқдорига тенг сахароза берилган, қолганлари эса “ширин бўлмаган” крахмал диетасида ўтирган. Натижада мутахассислар биринчи гуруҳдаги сичқонлар қонида шакар миқдорининг ошиши ўсимтанинг тез ўсишига олиб келгани ҳақида хулосага келишган.

Олимлар, шунингдек, юқори миқдорда фруктозага эга жўхори сиропи ва сахароза сичқонлар ўпкасида метастазаларнинг ўсишига олиб келганини аниқлашган.

Олимлар қанд касаллиги, саратон, семириш ва юрак касалликлари хавфини минималлаштириш учун шакар истеъмолини чеклашни тавсия қилишмоқда. Улар конфетлар, мураббо, желе, музқаймоқ, шарбатлар, йогурт, пишириқлар ва бошқаларда юқори фруктозали жўхори сиропи бор бўлиши мумкинлигига эътибор қаратишни тавсия қилишмоқда.

Мутахассислар, шунингдек, ширинлик ўрнига мевалар ейишни, шакар ўрнига эса асалдан фойдаланишни тавсия қилишган. 

Теглар

Top