8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

11:57 / 15.05.2019 4933

Ишчиларингиз талабга жавоб берадими: ижтимоий сўровномада қатнашинг

Фото: Shutterstock

Сўнгги беш йил ичида кадрлар масаласида идора (ташкилот) билан фаол алоқада бўлиб келаётган олий таълим муассасаларини танлаб, битирувчиларининг сифатига баҳо бериш имкони яратилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар қилмоқда.

Сўровномага қуйидаги линк орқали кириш мумкин. Сўровномада иштирок этиш муддати 2019 йил 31 майга қадар.

Берилган жавоблар Таълим инспекцияси томонидан қатъий сир сақланади ва унинг натижалари фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилади.

“Бизга, муҳими, ОТМларнинг кадрлар тайёрлаш сифати ҳақида Сизнинг холис фикрингиз керак. Шу сабабли сўровнома саволларига тўғри ва холисона жавоб беришингизни илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.

Теглар

Top