8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

22:18 / 20.05.2019 24414

Ернинг коинотдан 4К форматдаги илк тасвири олинди

Россиянинг “Энергия” компанияси томонидан Миср учун ишлаб чиқилган EgyptSat-A сунъий йўлдоши сайёрамиз сиртининг ўта юқори аниқликдаги 4К форматдаги илк тасвирини олди. Сунъий йўлдошда ўрнатилган видеотизим Sen британ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Тизим 6 та видеокамера, уларни бошқарувчи ва видеони қайта ишловчи компьютердан иборат. 

Sen компанияси сайтида эълон қилинган видеода Ўртаер денгизи ва Қизил денгизни кўриш мумкин.

Ҳозирда EgyptSat-A сунъий йўлдоши россиялик мутахассислар бошқаруви остида парвоз синовларидан ўтказилмоқда. Шундан кейин у Мисрга топширилади. 

Теглар

Top