8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

19:20 / 02.06.2019 30368

Май ойининг энг зўр смартфонлари рейтинги

Якунланган ой таниқли ишлаб чиқарувчиларнинг янгиликларига бой бўлди десак, адашмаган бўламиз. ZenFone 6 деб номланган янги авлод смартфони дунёдаги биринчи айланадиган камераси билан яққол ажралиб чиқди.

OnePLus 7 Pro

Янги OnePLus 7 Pro флагмани экраннинг рамкасиз ва ҳар хил кесимларсиз ҳолати тенденциясини давом эттирди. Унинг селфи-камераси олдинга суриладиган модулга ўрнатилди ва ундан фойдаланишга зарурат бўлмаса камера шунчаки корпусга қайтиб жойлашади. Шу сабабли смартфон олд панелда ортиқча деталлар йўқ - унинг остки қисмида бармоқ сканери оптик датчиклари жойлашган AMOLED экрани ҳажми 6,7 дюмни ташкил этди.

Флагманнинг юраги катта қувватга эга Qualcomm Snapdragon 855 процессоридир. Ускуна энг катта 12 GB оператив ва 256 GB ички хотира билан таъминланган. Телефон қизиб кетмаслиги учун эса уни суюқ совитиш тизими билан жиҳозлашди.

Смартфоннинг орқа томонида 48, 16 ва 8 Mp модулдаги 3та асосий камера мавжуд. Камера кутилгандан ҳам кўпроқ натижага эришди: DxOMark тестларида унинг тўплаган балли 111’ни ташкил этди. OnePlus 7 Pro’нинг фронтал камераси эса 16 Mp.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,67 дюм, 3 120 × 1 440 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 855.
  • Хотира: тезкор хотира 6/8/12 GB, доимий хотира 128/256 GB.
  • Камералар: асосий — 48 + 6 +8 Mp, фронтал — 16 Mp.
  • Аккумулятор: 4 000 mA·s.
  • OS: Android 9.0 Pie (OxygenOS 9).

OnePlus 7 Pro’нинг корпуси икки хил рангда ишлаб чиқарилган: кулранг ва ҳаворанг. 6/128 GB варианти 669 доллар, 8/256 - 699 доллар, 12/256 GB эса 749 долларга баҳоланмоқда.

Xiaomi Redmi K20 вa K20 Pro

Xiaomi компаниясининг ўзи оз эмас, кўп эмас «қотил-флагманлар» деб номлаган сўнгги смартфонлари  ишлаб чиқарувчининг илк ҳаракатланувчи 20 Mp фронтал камерага эга ускунасидир.

Икки смартфон ҳам кўриниш жиҳатдан бир хил: олд тарафда Full HD+’да ишлайдиган 6,39 дюмли AMOLED дисплей, орқа тарафда кўзни қамаштирувчи қопламага эга шиша. Бармоқ изи сканери тўғридан-тўғри экранда жойлашган.

Ускуналар ичи ва камералари эса фарқли. Redmi K20 Pro’да Snapdragon 855, тезкор хотира 6/8 GB ва 64/128/256 GB ички хотира мавжуд. Redmi K20’нинг процессори оддийроқ - Snapdragon 730, атиги 6 GB тезкор хотира ва 64/128 GB’лик ички хотирадан ташкил топган.

Уларнинг ҳар иккиси ҳам 3 камерали: 48 Mp (Sony IMX586, f/1.75), 8 Mp (икки карра оптик зум) ва 13 Mp. Кичик моделда асосий 48 Mp сенсор Sony IMX582’га алмаштирилган. Смартфонлар симсиз қувватлаш тизимига эга бўлмаса ҳам, уларда NFC модул ўрнатилган.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,39 дюм, 2 340 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 855 каттасида, Snapdragon 730 — кичик моделда.
  • Хотира: катта моделда тезкор хотира 6/8 GB, доимий хотира 64/128/256 GB, кичигида 6 GB ва 64/128 GB.
  • Камера: асосий — 48 + 13 + 8 Mp, фронтал — 20 Mp.
  • Аккумулятор: 4 000 mA·s.
  • OS: Android 9.0 Pie (MIUI 10).

Redmi K20 Pro  6 GB OZU ва 64 GB PZU 2499 юан (362 доллар), Redmi K20 эса худди шундай сиғим билан 1999 юан (290 доллар) этиб белгиланган.

Honor 20 ва 20  Pro

Huawei ўзига тортувчи глубин эффект ва 6,26 дюмли Full HD+ экранга эга янгилигини тақдим этди. Смартфон икки хил талқинда ишлаб чиқилган: Pro қўшимчасига эга катта ва кичик. Улар бир-биридан хотира сиғими, батарея қуввати ва асосий камера кучи билан фарқ қилади, холос.

Смартфон мобил фотографлик ишқибозлари кўнглидан жой олади. Pro-версия 4та асосий камера билан жиҳозланган: 48 Mp, 16 Mp (кенгбурчакли), 8 Mp (3х зум) ва 2 Mp (макро). Бошланғич талқинда эса зум учун мўлжалланган 8 Mp камера ўткир кесимли 2 Mp камерага алмаштирилган. DxOMark лабораториялари синовида Honor 20 Pro учинчи поғонани забт этди. Олдинги ўринларда Huawei P30 Pro ва Samsung Galaxy S10 5G.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,26 дюм, 2 340 x 1 080 пиксел.
  • Процессор: Kirin 980.
  • Хотира: тезкор хотира 6/8 GB, доимий хотира 128/ 266 GB.
  • Камералар: асосий - 48 +16+2+2 Mp кичик моделда, 48+16+8+2 Mp каттасида, 32 Mp фронтал.
  • Аккумулятор: 3 750 mA·s кичик моделда, 4 000 mA·s каттасида.
  • OS: Android 9.0 Pie (Magic 2.1).

Pro-версия уч хил рангда тақдим қилинган: яшил, лилия ва қора. Кичик модификация — қора, оқ ва кўк рангларда. Honor 20 Pro — 599 евро, Honor 20 эса 499 евро.

ZenFone 6

Asus компанияси тақдим этган флагман ўзининг ноодатий камераси билан ажралиб турибди. Муҳандислар бизни экранни хунуклаштириб турадиган ёқимсиз кесимлардан халос қилишди. Бунинг ўрнига камералар ZenFone 6’нинг суратга олиш режимида ҳаракатга келувчи модулига жойлаштирилди. Агар сиз селфи олмоқчи бўлсангиз, ушбу модул автоматик тарзда бурилади ва асосий камера фронтал камерага айланади. Зарурат пайдо бўлганда камера бурчаги қўлда ҳам бошқарилиши мумкин.

Смартфон экрани ҳеч қандай рамкаларсиз, Corning Gorilla Glass 6 шишаси билан ҳимояланган ва диагонали 6,4 дюмли ва 2340х1080 мегапиксел IPS-матрица билан таъминланган. ZenFone 6’нинг ички қисми: Snapdragon 855 процессор, 8GB’гача тезкор хотира ва 256 GB’гача ички хотира; 

Quick Charge 4.0’да ишлайдиган тез қувват олувчи 5000 mA·s аккумулятор. Смартфондан Powerbank сифатида ҳам фойдаланишингиз мумкин. У 200 GB’гача microSD’ни ҳам қўллаб-қувватлайди. Унда стандарт аудио-порт борлиги ҳам катта аҳамиятга эга.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,4 дюм, 2 340 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 855.
  • Хотира: тезкор хотира 6/8 GB, доимий хотира 64/128/256 GB.
  • Камера: асосий — 48 + 13 Mp
  • Аккумулятор: 5 000 mA·s.
  • ОС: Android 9.0 Pie (ZenUI 6).

P smart Z

Агар сизни юқоридаги барча рамкасиз ва ҳаракатланувчи камерали смартфонларни кўриб чиққан ҳолда худди шунақасидан синаб кўриш фикри ва унинг каттагина суммаси иккилантираётган бўлса, эътиборингизни Huawei’нинг нархи ҳамёнбоп бўлган P smart Z флагманига қаратинг.

Ушбу ускунанинг ички қисмлари бюджетбоп: Kirin 710F процессори, 4 GB оператив ва microSD флешка орқали кенгайтириш мумкин бўлган ички 64 GB хотира. Лекин смартфон булар билан эмас, ўзининг рамкасиз экрани ва ҳаракатланувчи селфи камераси билан аҳамиятга эга. 16 Mp сенсорли модул корпус юқориси ичкари томонга жойлаштирилган ва селфи режими ишга тушганда корпусдан кўтарилади. Орқа панелда 16 Mp ва 2 Mp’да ишлайдиган асосий камералар мавжуд.

Шу ечимда ишлаб чиқарилгани сабабли смартфон 2340х 1080 пикселли 6,59 дюмдаги LTSP дисплейни қўллаб-қувватловчи рамкасиз экранга эга. Бармоқ изи сканери, USB Type-C ва NFC модули ҳам истисно эмас.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,59 дюм, 2 340 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Kirin 710F.
  • Хотира: тезкор хотира 4 GB, доимий хотира 64 GB PZU.
  • Камералар: асосий - 16 +2 Mp, фронтал - 16Mp.
  • Аккумулятор: 4000 mA·s.
  • ОС: Android 9.0 Pie.

Google Pixel 3a ва 3a XL

Google Pixel смартфонларида шак-шубҳасиз 2 ютуқ мавжуд: Андроиднинг ҳақиқий версияси ва жуда замонавий камералар. Лекин уларнинг нархи жуда қиммат баҳоланган. Маблағини тежамоқчи бўлган харидорларга эса Google Pixel 3a ва 3a XL моделлари тақдим этилди, улар икки баробар арзонроқ.

Мобил фотография ишқибозларига ускунанинг камераси манзур бўлади - улар флагман моделидан тўғридан-тўғри кўчирилган. Лекин тан олиш керак, корпусда, намдан ҳимоя дастури ва симсиз қувват олиш тизимида қисқартиришлар мавжуд. Ички жиҳозлар ҳам ўртача: Snapdragon 670, 4 GB оператив ва 64 GB ички хотира. Қулоқчинлар учун аудио-порт мавжуд. Смартфонлар экран ҳажми билан бир-биридан фарқ қилади: Pixel 3a XL’да 6 дюм диагоналли OLED-экран, Pixel 3a’да эса 5,8 дюм. Google смартфон харидорларига бепул Google Photos дастурини тақдим этади.

Техник тавсиф

  • Дисплей: катта моделда 6 дюм, 5,8 кичигида 2 220 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 670.
  • Хотира: тезкор хотира 4 GB, доимий хотира 64 GB.
  • Камералар: 12 Mp асосийда, фронтал - 8 Mp.
  • Аккумулятор: 3700 mA·s.
  • OS: Android 9.0 Pie.

Смартфон уч хил тусда тақдим этилди: қора, оқ ва ёрқин лилия рангида. Нархлар кесими Pixel 3a 399 доллар этиб белгиланган бўлса, Pixel 3a XL сотиб олишингиз учун 479 доллар талаб этилади.

Теглар

Top