8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

21:20 / 02.06.2019 23430

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

«Ўзгидромет» 3—6 июнь кунлари кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 июнда 15–20°, 4–6 июнда 17–22°, кундузи 3 ва 6 июнда 30–35°, 4–5 июнда 32–37° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3–5 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 3 июнда 25–30°, 4–5 июнда 30–35°, 6 июнда 32–37° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3–5 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 3–5 июнда 25–30°, 6 июнда 28–33° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3–5 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22°, кундузи 3–5 июнда 28–33°, 6 июнда 30–35° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3–5 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 25–30° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9–14°, кундузи 15–20° бўлади.

Теглар

Top