8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

08:55 / 07.06.2019 20536

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Республика Гидрометеорология маркази 7-9 июнь кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7 ва 9 июнда 13-18 даража, 8 июнда 15-20 даража илиқ, кундузи 7-8 июнда 30-35 даража, 9 июнда 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 июнда 15-20 даража илиқ, кундузи 7-8 июнда 32-37 даража, 9 июнда 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 7-9 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 7-8 июнда 28-33 даража, 9 июнда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 7-9 июнда 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 7-9 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 7-9 июнда 28-33 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 7-9 июнда 18-23 даража иссиқ бўлади.

Top