8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

10:30 / 10.06.2019 15222

Эрон ҳаво ҳужумига қарши янги мудофаа тизимини тақдим қилди

Фото: FARS

Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий Эронда ишлаб чиқарилган янги зенит ракета мажмуаси Khordad-15’ни кенг оммага тақдим қилди. Жумладан Irib News агентлиги томонидан мажмуанинг ўрнатилиши ва ундан ракета учирилиши кадрларини эълон қилган.

Tasnim ахборот агентлигининг Ҳотамийга таяниб хабар беришича, мажмуа 150 км масофагача душман авиациясини, 85 кмгача эса сезилмас ҳаво платформаларини аниқлай олади. Нишонга уриш ҳудуди 45 кмгача етиши мумкин. Мажмуа таркибига Sayyad-3 зенит ракеталари киради. Мажмуа белгиланган ҳудудда 5 дақиқа ичида шай ҳолатга келтирилади.

Охирги йилларда Эрон армияси маҳаллий зенит ракета мажмуалари ва радиолокация станцияларини қуролланишга олмоқда. Таъкидланишича, Эроннинг бош мақсади яқин, ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган ҳаво ҳужуми ва ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари эшелонини яратиш ҳисобланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Эрон учун асосий ҳарбий таҳдид АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумлари ҳисобланади. Ислом республикаси қанотли ракеталар, турли авиация ўқ-дорилари, учувчисиз парвоз қурилмалари ва жанговар самолётларни уриб туширишни таъминлашга интилмоқда.

Айни вақтда Эрон армиясида қуролланишда ўрта масофаларга мўлжалланган Raad ва Mersad мажмуалари туради. Узоқ сарҳадлар учун Talash ва Bavar 373 зенит-ракета мажмуалари жавоб беради. Шунингдек, Эрон армиясида хорижда ишлаб чиқарилган мажмуалар ҳам бор. Мутахассисларнинг фикрича, улар орасида энг самаралиси Россиянинг С-300ПМУ-2 “Фаворит” мажмуаси ҳисобланади.

Top