8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

09:00 / 11.06.2019 5283

Замонавий ва қулай турар-жой мажмуаси қандай бўлмоғи лозим?

Dream City Development компанияси Tashkent City ҳудудида жойлашган Boulevard турар-жой мажмуасининг афзал жиҳатлари мисолида замонавий қулай турар-жой мажмуаси қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўзлаб беради. 

Boulevard турар-жой мажмуаси Ўзбекистондаги йирик қурилиш лойиҳаси – Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази қад ростлаётган ҳудудда жойлашган. Бу шаҳар масканининг бутунлай янги кўриниши бўлиб, Тошкент шаҳрининг қоқ марказида тез суръатларда ривожланаётган ва дунё стандартлари даражасидаги мустақил мегаполисдир. 

Қўриқланадиган ҳудуд, ер ости автотураргоҳи, баланд шифтлар ва хоналарни эркин режалаш замонавий қулай яшаш маконининг муҳим хислатлари ҳисобланади. Dream City Development компанияси пойтахтнинг қоқ марказида барпо этилаётган ажойиб лойиҳанинг афзалликларини тақдим этди.

Қулайликнинг олий даражаси

Баланд шифтлар – бу мутлақо кенг маконнинг ўзгача ҳисси. Хоналар янада ёруғ ва баҳаво. Boulevard турар-жой мажмуаси хонадонларида 3-қаватдан то 5-қаватгача шифт ва пол оралиғи 3,40 метр масофани ташкил этади, 6-қаватдаги хонадонларда шифтлар баландлиги – 3,70 метрни, 7-қаватда эса энг баланд шифтлар – 4,40 метр баландликни ташкил этади. Шу билан бирга, ҳар бир хонадон камида битта балконларга эга. Boulevard уйларининг ташқи фасади меъморий ансамблининг бадиий элементларидан яратилган декорацияларда гипс ва инновацион толали фибробетондан фойдаланган ҳолда табиий травертинли тошлардан қилинган.

Ўз идеал маконингизни режалаштиринг

Boulevard турар-жой мажмуасининг уйлари эркин режалаш асосида амалга оширилади, бу эса хоналарни ўз хоҳишингизга кўра тартиблашингиз мумкин: ошхонани меҳмонхона билан бирлаштирасизми, гардероб учун алоҳида хона ажратасизми, ётоқхонангиз катталиги қанчалик бўлади ва ювиниш хонаси қаердан жой олади ва ҳоказо. Агарда сизга танланган хонадон торлик қилса, уни ўша қаватда жойлашган қўшни хонадон билан бирлаштиришингиз мумкин.

Кеча-ю кундуз хавфсиз

Замонавий шаҳар масканида қулайликнинг тенги йўқ шароити бу сизнинг хавфсизлигингиздир. Boulevard'даги турар-жойларнинг ҳудуди гўё автоном Европа квартали сифатида лойиҳалаштирилган бўлиб, ҳудуд фақатгина мажмуа аҳолиси ва уларнинг меҳмонлари учун мўлжалланган. Турар-жой мажмуаси ҳудудига кириш қисмида эса қўриқлаш пункти фаолият юритади. Йўлакларнинг барча кириш эшиклари мунтазам назорат қилиш видеокамералари остида бўлади, уларнинг тасвирлари хавфсизлик хизмати мониторларига узатилади. Рухсат этиш ва меҳмонларни қайд этиш хизмати ташриф буюрувчиларни назорат қилади. Ер ости автотураргоҳига кириш автомобиль рақамлари белгиларини таниш тизими орқали бошқарилади ва бу бошқа бирор киши сизнинг жойингизни эгаллашини олдини олади. 

Барча учун пухта ўйланган автотураргоҳ

Boulevard турар-жой мажмуаси резудентлари учун 1600 дан зиёд жойларга эга бўлган қўриқланадиган ер ости автотураргоҳи барпо этилиши кўзда тутилган. Автотураргоҳга Швейцариянинг Schindler лифтларида ҳар қандай қаватдан ва ҳаттоки юк билан тушиш имкони мавжуд. Шунингдек, машиналар учун оилавий жойлар, яъни бир оиланинг иккита машинаси кетма-кет жойлашиши учун жойлар ҳам кўзда тутилган. Мажмуа меҳмонлари учун алоҳида ер усти автотураргоҳлари бунёд этилиши режалаштирилган. Шу тариқа ҳовли машиналардан мутлақо холи бўлади.

Барча керакли нарсалар ёнгинангизда

Турар-жой мажмуаси яқинида 4 та метро бекатлари – «Халқлар Дўстлиги», «Алишер Навоий», «Пахтакор» ва «Ўзбекистон» бекатлари жойлашган. Халқаро аэропортга автомобилда 10 дақиқада етиб олиш мумкин, мажмуага яқин болалар боғчаси, мактаб, ўқув ва тиббиёт муассасаларига яёв юриб борса ҳам бўлади. Шу билан бирга, турар-жой мажмуасидан узоқда бўлмаган масофада пойтахтнинг диққатга сазовор масканлари – Мустақиллик майдони, Цирк, Пахтакор стадиони, Халқлар Дўстлиги саройи, Ҳумо Арена спорт мажмуаси, шунингдек йирик бозор ва мадрасалар жойлашган.  

Уйлардан икки қадам нарида эса майдони 18 гектардан зиёд бўлган Tashkent City'нинг улкан парки жойлашган бўлиб, пойтахт марказида кенг доирадаги жамоат масканига айланади. Парк ҳудудида улкан ям-яшил майдон, шунингдек, Ўзбекистонда биринчи марта тақдим этиладиган турли хил дам олиш ва кўнгилочар имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.

Турар-жой мажмуасининг биринчи қаватларида пойтахтнинг йирик ва мамлакатда ўхшаши бўлмаган улкан савдо маскани – Boulevard шоппинг-авеню қад ростлайди. Бу ерда бутиклар, супермаркетлар, қаҳвахоналар, гўзаллик салонлари, дўконлар, кафе ва ресторанлар ўрин олади. Ҳар бир яшаш уйларининг ҳовлиларида замонавий болалар майдончалари, сайр қилиш учун эса мажмуа бўйлаб кўплаб сайилгоҳлар барпо этилиши кўзда тутилган.  

Dream City Development компанияси юқори тоифадаги сифатли ва қулай кўчмас мулк талабларига жавоб берадиган замонавий ва функционал маконни яратиш ва жорий этишга ихтисослашган. Компаниянинг икки асосий лойиҳаси – Gardens Residence ва Boulevard иккита шинам турар-жой мажмуалари пойтахтнинг энг нуфузли маскани – Tashkent City ҳудудида бунёд этилмоқда.

Tashkent City'нинг Boulevard ТЖМда хонадонларга эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг! Батафсил маълумотларга савдо офисларимизда эга бўлишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар Дўстлиги майдонидан Алишер Навоий кўчаси томонга юрилади. 

Савдо офисининг иш тартиби: дам олиш кунларисиз, соат 9:00 дан 19:00 гача.

Ягона ахборот маркази: (+998) 71 202-22-22

Сайт: dreamcity.uz

Telegram-канал: t.me/dreamcityuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Top