8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

16:20 / 12.06.2019 33144

«Кўп қаватли уйларни якка жисмоний шахс қурган. Буни қандай уддалаган?». Давлат солиқ қўмитаси хуфиёна иқтисодиётни таҳлил этмоқда

Фото: KUN.UZ

Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев шаҳар марказларида янги қурилган кўп қаватли уйларнинг айримлари якка жисмоний шахслар (юридик шахс эмас - таҳр.) томонидан қурилганини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Жисмоний шахс бу ишни қандай уддалагани бизни қизиқтиради, лекин у қандай солиқларни тўлаган бўлиши керак? Жисмоний шахс қурганда солиқ тўламайди-ку? Шунинг учун, уларнинг фаолияти ва даромадларини ҳисоблаб, белгиланган даромад солиғини тўлаш бўйича ҳамма корхоналарга талабнома чиқаряпмиз. Мана шу масалаларнинг оптимал ечимини янги таҳрирдаги Солиқ кодексига ҳам киритяпмиз», — дейди у. 

Шунингдек, қўмита раиси ўринбосари тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев масаласига ҳам тўхталиб, шундай деди: «Унинг фаолияти бўйича солиқ базасини аниқлаб, жисмоний шахс сифатида қурилишларни олиб боргани тасдиқланса, даромад солиғига тортиш чораларини кўряпмиз».

Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси солиқ қонунчилигини бузгани айтилган тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев ва қурувчи Азиз Зокиров фаолиятини ўрганишни бошлагани ҳақида маълумот берилганди.

Теглар

Top