8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

08:12 / 16.06.2019 5034

Афсонавий бейсболчи Бейб Рут футболкаси рекорд нархга сотилди

Фото: AP

Америкалик профессионал бейсболчи Бейб Рутнинг футболкаси Нью-Йоркдаги Hunt Auctions аукцион уйи савдоларида рекорд нарх – 5,64 млн долларга сотилди. Харидор номи ошкор қилинмаган.

Футболка учун таклиф қилинган нарх спорт анжомлари учун таклиф қилинган рекорд нарх бўлди, деб хабар берди The New York Post. Аввалги рекорд 2012 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда ҳам Рутнинг футболкаси 4,4 млн долларга сотилган.

Аукционда Рут ўйнаган “Нью-Йорк Янкиз” бейсбол клуби билан боғлиқ бўлган 400 дан кўпроқ лот савдога қўйилган. Улардан 100 га яқинини Рутнинг оиласи тақдим қилган.

Бейб Рут 1914 йилдан 1935 йилгача Бош бейсбол лигасида 22 мавсум иштирок этган. У бейсболдаги фаолиятини “Бостон Ред Сокс” клубида бошлаган, бироқ катта машҳурликка айнан “Нью-Йорк Янкиз” учун ўйнаганда эришган. 1936 йилда у Бейсбол шараф залига номи киритилган 5 бейсболчидан бири бўлган.

Top