8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

23:07 / 16.06.2019 19693

«ПСЖ» президенти: «Бундан буён суперюлдузларга тоқат қилиб ўтирмайман»

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳелайфи клубнинг юлдуз футболчиларидан тоқати тоқ бўлгани, ўз ишларига нисбатан муносабатларини ўзгартирмаган тақдирда улар билан хайрлашишга тайёрлигини баён қилди.

«Футболчилар ўз мажбуриятларини аввалгидан ҳам кўпроқ масъулият билан бажаришлари керак. Уларнинг ишга муносабатлари мутлақо бошқача бўлиши зарур. Кўпроқ интилишсин, кўпроқ меҳнат қилишсин.

Улар бу клубга вақтичоғлик қилиб юриш учун келишмаган.

Агар бу фикрга қўшилишмаса, эшиклар очиқ. Чао! Мен суперюлдузларнинг ўзини бундай тутишларига ортиқ тоқат қилишни хоҳламайман», – деган Эл-Ҳелайфининг сўзларини келтирди France Football.

Маълумот учун, жамоа ҳужумчиси Неймар интизомсизлиги учун мавсумнинг иккинчи ярмида икки марта, Килиан Мбаппе эса бир марта учта ўйинлик дисквалификацияга учради. Боз устига, бразилиялик футболчи жинсий зўравонликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта клубда спорт директори ўзгарди: Неймар ва Мбаппени олиб келган функционер Антеро Энрике ишдан бўшатилиб, ўрнига бошқа бразилиялик Леонардо спорт директори этиб тайинланди.

Top