9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

13:00 / 16.08.2019 14498

LG Electronics Ўзбекистон бозорига «VIVACE» ақлли кир ювиш машиналарининг янги тўпламини тақдим этди

Сунъий интеллект ва такомиллаштирилган TurboWash 360 технологияси вақт, сув ва электрни тежайди.

LG Electronics (LG) кир ювиш сифатини яхшилашга мўлжалланган, олд қисмидан кир юклаш имкониятига эга бўлган AI DD ақлли кир ювиш машиналарининг янги тўплами савдоси бошланганини маълум қилади. Тўғридан-тўғри узатма тизими билан жиҳозланган Artificial intelligence Direct Drive Сунъий Интеллектга эга AI DDнинг янги авлод «VIVACE» кир ювиш машиналари кийимларнинг янада тоза ҳамда эҳтиёткорлик билан тозалашини таъминлайди. AI DD тўғридан-тўғри узатмаси кирнинг вазни ва турини аниқлайди ҳамда кийимларни тўқималарининг шикастланишини олдини олади. Такомиллаштирилган TurboWash 360 хусусияти билан эса кир ювиш жараёни янада камроқ вақт ичида амалга оширилади.

AI DD сунъий интеллектига эга такомиллашган двигатель туфайли «VIVACE» кир ювиш машиналарининг янги тўплами автоматик равишда кирнинг оғирлигини аниқлайди, матонинг юмшоқлигини аниқ белгилайди ва ювиш режимларини аниқ созлаш имконини беради. Бу чойшабга зарар етказиш эҳтимолини 18 фоизга камайтириб, севимли кийимларингизнинг хизмат қилиш муддатини узайтиришга имкон беради.

Илғор TurboWash 360 технологиясида тўлиқ кир ювиш жараёни атиги 39 дақиқа вақтни ташкил этади, бу одатий TurboWash параметридан 34%га тезроқ демакдир. «VIVACE» кир ювиш машинаси кийимларни яхшироқ ювиш учун сув ва ювиш воситаларини тўрт хил йўналишда пуркайди. Steam+ (Steam Plus) бу тўлиқ ювиш эритмасини махсус стерилизация цикли билан 99,9% аллергенларни зарарсизлантиради ва Wrinkle Care функцияси ёрдамида 30% бурмаларни бартараф этади.

2019 йилдаги А+++ энергия сарфи синфига кирадиган «VIVACE» кир ювиш машиналарининг янги тўплами LGнинг қулай ва энергия тежайдиган маҳсулотларни таклиф қилувчи ўзининг илғор технологияларини доимий равишда ривожлантириш истагини намойиш этади. SmartThinQ™ универсал иловаси сизга смартфон ёрдамида кир ювиш машинасини масофадан бошқариш, тез ташхис қўйиш ва янги кир ювиш циклларини юклаш учун фойдаланиш имконини беради.

«AI DD такомиллаштирилган двигателли билан жиҳозланган янги «VIVACE» кир ювиш машиналари ҳар хил турдаги матоларни ювишда индивидуал ёндашув бўлиб, бу фойдаланувчи учун жуда яхши натижа ва қулайликдир», - деди ЛГ LG Electronics Home Appliances & Air Solution компанияси президенти Son Daye-hyun. «Сунъий интеллект ёрдамида кийимларни майинлик билан тозалаш ва самарадорликни ошириш учун бизнинг энг янги кир ювиш машиналаримиз истеъмолчилар ҳаётини осонлаштиради ва соҳада етакчи бўлишга содиқ эканимизни намойиш этади».

Янги LG кир ювиш машиналарини харид қилиш бўйича:  

  • «Флешка» технобозори (собиқ «Малика» бозори)
  • «Ипак йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий» бозори)
  • MediaPark Бозори тармоқлари (+99871 203 77 07)
  • «GOODZONE» дўкони тармоқлари (+99871 207 03 07)
  • «Credit Asia» дўкони тармоқлари (+998 78 140 00 11)
  • «Next» СКМдаги LG фирма-дўконларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Маиший хизмат кўрсатиш бўйича расмий LG маиший хизмат кўрсатиш марказининг ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Телефон: 0-800 120-22-22

Ўзбекистон ҳудудида яшовчи шахсларга қўнғироқни амалга ошириш бепул. Муҳим: рақам тўлиқ терилиши керак.

LG Uzbekistan'нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Top