23:35 / 21.10.2019
0
12230
Пентагон раҳбари кутилмаганда Саудия Арабистонига келди

Марк Эспер Саудия Арабистони раҳбарлари ҳамда Америка қўшинлари вакиллари билан учрашиши кутилмоқда

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер эълон қилинмаган ташриф билан Саудия Арабистонига келди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумот беришича, Пентагон раҳбари Саудия Арабистони етакчилари ҳамда Америка қўшинлари вакиллари билан учрашиши кутилмоқда.

Эспер аввалроқ Афғонистонга ташриф буюрганди.

Пентагон 11 октябрда АҚШ Саудия Арабистонига қўшимча 3 минг ҳарбий, иккита Patriot зенит ракета мажмуаси батареяси ва THAAD ракетага қарши мудофаа мажмуасини жойлаштиришини маълум қилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top