16:26 / 01.01.2020
0
7473
АПЛ анонси: «Арсенал» - «МЮ», Гвардиола Анчелоттига қарши
Фото: Nick Potts/PA Images /Getty Images

Бутун дунё янги йил байрами шукуҳида дам олаётган бир пайтда Англия Премьер-лигасида навбатдаги тур учрашувлари ўтказилади. 2020 йилнинг илк расмий ўйинлари сифатида тарихда қоладиган учрашувларда бизни марказий қарама-қаршиликлар кутмоқда.

АПЛ 21-турида «Арсенал» - «Манчестер Юнайтед», «Шеффилд Юнайтед» - «Ливерпуль» сингари классик тўқнашувлар, Гвардиоланинг Анчелоттига қарши ўйини ўрин олган.

Асосий интригалар

Дэвид Мойес «Вест Ҳэм»га қайтди

Мойеснинг сўнгги клуби айнан «Вест Ҳэм» бўлганди, аммо 2017/18 йилги мавсумда ҳам Дэвид клубда муваффақиятли ишлади, деб бўлмайди. Ўшанда еврокубок зонасини мақсад қилган Лондон клуби 13-ўринни эгаллаганди. Умуман олганда, Мойес «Эвертон»дан кетгач, омади юришмаяпти. У «Манчестер Юнайтед»да муваффақиятсизликка учради, «Реал Сосьедад» ва «Сандерленд»дан ҳайдаб юборилди. Шунга қарамай, «Вест Ҳэм» босслари жиддий таваккалга қўл уриб, шотландиялик мураббийга ишонч билдиришди. Омади юришмаётган «Вест Ҳэм» футболчилари омадсиз мураббий билан янада қийин аҳволга тушишмасмикан? Одатда, лигада қолиш учун кураш олиб бораётган жамоаларга Сэм Эллайрдайс ёки Тони Пьюлис сингари мураббийларнинг нафи кўпроқ тегарди. Кўрамиз, Мойес фаолияти учун муҳим бўлган ушбу миссияни қай даражада бажара оларкин...

Анчелотти Гвардиолани тўхтатишга уринади

«Эвертон» кетма-кет 5 ўйиндан буён АПЛда мағлубият нималигини билмаяпти. Анчелотти қўл остида ливерпулликлар кетма-кет икки ўйинда ҳам муҳим ғалабага эришишди. Италиялик мураббий таркибдан усталик билан фойдаланмоқда. «Эвертон» унинг қўл остидаги икки ўйинда ҳам буткул икки хил ўйинни намойиш этди. Анчелотти топ клубларга қарши ўйинда жамоани яхши тайёрлай олади. Буни «Наполи» устозлигида «Ливерпул»га қарши ўйинларда ҳам исботлаганди.

Гвардиола учун – Анчелоттига қарши баҳс янги «бошоғриқ» саналади. Жамоалар «Манчестер Сити»га қарши қандай ўйнашни ўрганиб олгандек туюлмоқда. Яқинда «Вулверҳэмптон»га мағлуб бўлган (2:3) Гвардиола жамоаси тикланишга улгурмаётганлигини такрорлашдан нарига ўта олмаяпти. Дарҳақиқат, «Сити» ҳар ўйинда таркибдаги катта ўзгаришлар билан майдонга тушмоқда. Қишки давр Пеп жамоаси учун жуда оғир ўтмоқда.

Марказий ўйин: «Арсенал» - «Манчестер Юнайтед»

Микель Артета қўл остидаги «Арсенал» сўнгги баҳсда «Челси»га қарши яхши ўйин намойиш этган бўлса-да, аламли мағлубиятни қарши олди. Бу турда эса Лондон клуби азалий рақиби «Манчестер Юнайтед»га қарши саф тортади.

«Арсенал» уч кун аввал - 29 декабрь куни «Челси»га ўз уйида мағлубиятга учраб, 60 йилда илк марта ўз майдонидаги кетма-кет тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Бунгача лондонликлар «Эмирейтс»да «Манчестер Сити» (0:3), «Брайтон» (1:2) ва «Айнтрахт» (1:2) билан ўйинларда ҳам имкониятни бой беришганди.

Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» эса айнан гранд клубларга қарши жиддий тайёргарлик билан майдонга тушиб, яхши ўйин намойиш этмоқда. «Юнайтед» бунгача «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси», «Лестер», «Тоттенҳэм»га қарши муваффақиятли ўйин кўрсатди. Аммо «Арсенал»нинг айни дамда 12-ўринда бораётганлигини инобатга олсак, Оле-Гуннар Сульшер жамоасига осон бўлмаслигини тахмин қилиш қийин эмас. Ҳар ҳолда «МЮ» айнан ўртамиёна поғоналардаги жамоалар билан баҳсларда кўп очколарни йўқотди.

Лондондаги сўнгги ўзаро ўйинлар:

2018/19. Арсенал – МЮ – 2:0

2017/18. Арсенал – МЮ – 1:3

2016/17. Арсенал – МЮ – 2:0

2015/16. Арсенал – МЮ – 3:0

2014/15. Арсенал – МЮ – 1:2.

АПЛ. 21-тур.

1 январь (чоршанба)

17:30. «Брайтон» – «Челси»

ТВ-трансляция: «Futbol TV»

Тахминий таркиб:

«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Рюдигер, Алонсо, Канте, Жоржиньо, Ковачич, Виллиан, Маунт, Абраҳам

Сўроқ остида: Пулишич, Алонсо, Жиру («Челси»)

17:30. «Бёрнли» – «Астон Вилла»

20:00. «Ньюкасл» – «Лестер»

ТВ-трансляция: «Futbol TV»

20:00. «Саутҳэмптон» – «Тоттенҳэм»

Тахминий таркиб:

«Тоттенҳем»: Гассанига, Орье, Санчес, Алдервейрелд, Вертонген, Сиссоко, Уинкс, Моура, Алли, Эриксен, Кейн

20:00. «Уотфорд» – «Вулверҳэмптон»

22:30. «Манчестер Сити» – «Эвертон»

ТВ-трансляция: «Futbol TV»

Тахминий таркиблар:

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Фернандиньо, Зинченко, Гюндоган, Родри, Де Брюне, Маҳрез, Агуэро, Стерлинг

«Эвертон»: Пикфорд, Коулман, Мина, Кин, Сидибе, Дельф, Сигурдссон, Динь, Бернард, Ришарлисон, Калверт-Льюин.

Сўроқ остида: Д. Силва, Стоунз («Ман.Сити») - Банингиме, Шнедерлен («Эвертон»)

22:30. «Норвич» – «Кристал Пэлас»

22:30. «Вест Ҳэм» – «Борнмут»

01:00. «Арсенал» – «Манчестер Юнайтед»

ТВ-трансляция: «Futbol TV»

Тахминий таркиблар:

«Арсенал»: Лено, Найлз, Мустафи, Луиз, Сака, Жака, Торрейра, Нелсон, Ўзил, Обамеянг, Ляказетт

«МЮ»: Де Хеа, Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу, Матич, Фред, Жеймс, Перейра, Рэшфорд, Марсьяль

Сўроқ остида: Бельерин, Чемберс, Мартинелли, Жака, Себальос («Арсенал») – Погба («МЮ»).

2 январь (пайшанба)

01:00. «Ливерпуль» – «Шеффилд».

Усмон Ибодов тайёрлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top