09:01 / 01.01.2020
0
4502
Хорватиянинг панжара ортида бўлган собиқ бош вазирига яна 6 йиллик қамоқ жазоси берилди

Загреб округ суди Хорватиянинг собиқ президенти, ҳозирда қамоқ жазосини ўтаётган Иво Санадерни пора олганлик учун яна 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, Санадер Венгриянинг MOL нефть компаниясига Хорватиянинг INA энергетик компанияси акцияларини тақдим қилганлик эвазига 10 млн евро пора олган. Суд, шунингдек, MOL компаниясининг собиқ раҳбари Жолт Эрнадияни пора берганлик учун 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.    

Собиқ бош вазирнинг адвокати суд ҳукми юзасидан олий судга шикоят қилишини айтган. Агар суд ҳукми кучга кирса, Санадер давлатга 10 млн евро тўлаб бериши керак бўлади.

Санадер Хорватия ҳукуматига 2003-2009 йилларда раҳбарлик қилган. У коррупция бўйича билдирилган айбловлардан кейин 2010 йилда Хорватиядан қочиб кетган.  

Кейинроқ Санадер Австрияда қўлга олиниб, Хорватияга топширилган. У Hypo Bank’дан 570 минг доллар пора олгани учун 2018 йилда 2,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Санадер айни вақтда ушбу қамоқ жазосини ўтамоқда.

 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top