19:50 / 05.01.2020
0
14110
«Бунёдкор» 8 нафар янги футболчини ўз сафига қўшиб олди

 Янги мавсумни ОЧЛ саралаш баҳси билан бошлайдиган «Бунёдкор» клуби 8 нафар янги футболчи билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида хабар бермоқда.

 «Шартномаларнинг ҳаммаси 1 йилга мўлжалланган бўлиб, улар 2020 йилнинг декабрида ўз кучини йўқотади. Футболчиларнинг икки нафари Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳисобланади. Яна уч нафари эса йил сўнгига қадар ижара асосида «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилади» - дея ёзади ПФЛ мутахассиси.

 Қуйида футболчилар билан танишиб олишингиз мумкин. Қавс ичида шартноманинг тугаш муддатлари кўрсатилган, кейинги қаторда эса футболчининг қаердан келаётгани бор, олдинда ҳар бир футболчи тўп сурадиган футболка рақами:

 Янги футболчилар:   

4. Даврон Эргашев (2020, декабрь) Тожикистон

21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (2020, декабрь) ОКМК

24. Баҳодир Пардаев (2020, декабрь) Металлург

71. Сарвар Каримов (2020, декабрь) Қўқон-1912

77. Селим Нурмурадов (2020, декабрь) Қирғизистон

 Ижарадаги футболчилар:

22. Сардор Абдураимов (2020, декабрь) Машъал

70. Мурод Холмуҳамедов (2020, декабрь) Қўқон-1912

92. Ҳумоюн Муртазоев (2020, декабрь) Машъал

 Шартномасини узайтирган футболчилар:

6. Анвар Ғофуров (2020, декабрь)

10. Хуршид Ғиёсов (2020, декабрь)

13. Лутфулла Тўраев (2020, декабрь).

Шунингдек, Диёр Имомхўжаев Мурод Холмуҳаммедовнинг «Қўқон-1912» клуби эълон қилганидек, «Бунёдкор»га икки ойлик шартнома асосида ўтганига ҳам изоҳ бериб ўтган.

 «Футболчини 2 ойга ижарага бериш ёки шартнома тузиш мумкин эмас. Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича регламентда бу нарса аниқ ёзиб қўйилган. Футболчи энг камида ярим йиллик шартнома имзолайди. Бу ҳолат фақатгина мавсумнинг ўртасида содир бўлиши мумкин. Мавсум бошида турган футболчи эса энг камида 1 йиллик шартномага имзо чекиши керак» - дейди ПФЛ вакили.

Демак, Мурод Холмуҳаммедов «Бунёдкор» билан икки ойлик эмас, 2020 йилнинг декабригача бўлган бир йиллик ижара асосида шартнома имзолаган. Шунингдек, трансфер ҳуқуқи «Машъал»га тегишли бўлган Ҳумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов ҳам ижара асосида йил охиригача шартнома имзолаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top