14:07 / 18.01.2020
3
2669
“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” жамияти матбуот анжумани ўтказди
Фото: KUN.UZ

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” вилоятда фаолият олиб борувчи ОАВ ходимлари ва блогерлар билан очиқ мулоқот ташкил этди.

Анжуман аввалида жамият Бош директори Жаҳонгир Ризаев 2019 йил мобайнида жамият томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маъруза қилди.

 “Наманган ҲЭТК” АЖ томонидан 2019 йил мобайнида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. “Обод маҳалла” дастурларига асосан вилоят бўйича 188 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди. 349,3 км узунликда тармоқ тортилди. Ушбу қурилишларни амалга оширишда 9657 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди

2019 йил мобайнида 1211,4 км 0,4-110 кВли ЭУТ тармоқ, 74 дона 35-110 кВли ўчиргичлар, 6 та 35-110 кВли нимстанция, 5 та  110 кВли куч трансформатори,  537 дона 6-10/0,4 кВли тарсформатор пунктлари ҳамда 282 дона Тармоқ трансформаторлари мукаммал таъмирланди. Амалга оширилган мукаммал таъмирланган ишлари “Ўзэнергоинспекция” ДИ Наманган ҳудудий бўлими кўригидан ўтказилди.

2019 йилдан бошлаб “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятига темир бетон таянчларни жамиятимиз қошида ташкил этилган “Темир бетон таянч” масъулияти чекланган жамияти томонидан етказиб бериш йўлга қўйилди. Хозирда корхонада 25 та янги ишчи ўрни яратилган. Корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 56 донани ташкил қилиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 18000 дона темир бетон таянчни ташкил этади. Корхонанинг ишга туширилиши натижасида жамиятнинг таянчга бўлган эҳтиёж тўла қопланди. Авваллари темир бетон таянчларни етишмаслиги, талаб қилинган муддатга ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан етказиб беришда муаммолар келиб чиқиши, узоқ масофадан ташиб келинганда ортиқча харажатлар юзага келар эди. Бугунги кунга келиб бу муаммолар тўлиқ бартараф этилган. Шу билан бирга жамият қошида темир бетон таянчлар ишлаб чиқарилиши ҳисобига йил давомида 6,1 млрд. сўм маблағ тежаб қолишга эришилди. Бандан маҳаллий бюджетга 796 млн. сўм солиқ тўланди

 Фуқаролар томонидан 2019 йил давомида “Наманган ҲЭТК” АЖга 3148 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, булардан 3146 таси ижроси таъминланган. Ҳозирда булардан 2 таси ҳал этиш жараёнида.

 Корхона раҳбарининг маърузасидан сўнг журналистларнинг кўплаб саволларига жавоб берилди. Мутасаддилар охирги кунларда электр таъминотида рўй бераётган узилишларга Наманган вилоятининг бир кунлик истеъмоли 14 млн. 700 кВт миқдорида эканлиги бироқ айни пайтда Марказий энерготизимда 12 млн. 500 кВт энергия берилаётгани истеъмолчиларга электр етказиб беришда муаммолар туғдираётганини билдирдилар.

 Бундан ташқари, блогерлар аҳоли томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган “АСКУЭ” тизими бўйича ўрнатилган ҳисоблагичларнинг ишлашидан норози бўлаётгани ҳақида ҳам саволлар бериб, етарли даражада жавоб олдилар.   

 Элмурод Эрматов, KUN.UZ мухбири

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top