23:28 / 27.02.2020
0
1421
Тошкентда хорижлик спорт шифокорлари иштирокида халқаро анжуман бошланди

Анжуманда спорт фаолиятида учрайдиган шошилинч ҳолатларда спортчиларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида фикр алмашилди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Бугун Тошкентдаги “Hilton” кўп тармоқли меҳмонхонасида спорт тиббиёти соҳасида халқаро анжуман бошланди. Республика хирургия илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази билан ҳамкорликдаги “Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда янги технологиялар“ номли Халқаро илмий анжуманда соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, юртимиздаги спорт соҳасининг етакчи мутахассислари ва халқаро экспертлар иштирок этишди.  

Анжуман доирасида “Спорт тиббиёти“ амалиётида шошилинч ҳолатлар рукни ташкил этилиб, ушбу йўналиш бўйича қатор хорижий мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Италия, Германия, Россия ва Қозоғистондан келган етакчи олимлар иштирокида Сателит симпозиум ўтказилди.

Анжуманда спорт фаолиятида учрайдиган шошилинч ҳолатларда спортчиларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида фикр алмашилди. 

Тадбир давомида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори А. Содиқов “Мусобақа даври ва ундан олдинги даврда спортчиларни тайёрлаш этапларида, шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилувчи фавқулодда ҳолатларнинг тузилиши ва частотаси ҳамда шошилинч ҳолатларнинг рақобатбардош босқичлари” мавзуида тақдимот у́тказди.

Тақдимотда 2016 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда спорт жароҳатлари пайдо бўлиш частотаси, ҳар йилги ўқув циклининг рақобатбардош ва рақобатбардош бўлмаган даврлари мисол келтирилди ҳамда шошилинч ва тиббий чораларни қўллашни талаб қилувчи шароитларни ривожлантириш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top