Бу рукн орқали қисқа саволларга лўнда, аммо мазмунли жавоблар олиш мумкин.

Фото: kubannews
Коронавирус Ўзбекистонда қайд этилганидан сўнг шубҳасиз энг кўп муҳокама қилинган ва қилинаётган мавзуга айланди. Бу жараёнда табиийки кўплаб саволлар ҳам туғилади. Энг кўп қайталанувчи ана шундай саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида Kun.uz сайтида “Коронавирус” – қисқа савол-жавоблар рукни ташкил этилди.
Бу рукн дастлаб ҳар икки ёзувда ўзбек тилида ва рус тилида юритилади. Келажакда, мавзу долзарблигига кўра инглиз тили ҳам қўшилиши мумкин.
Рукндан фойдаланиш жуда осон. Унга кирасиз ва ўзингизни қизиқтирган савол устига босасиз – қарабсизки жавоб пайдо бўлади.
Савол йўллаш учун сайтнинг мурожаатлар бўлимига электрон почта ёки Телеграм орқали боғланиш кифоя қилади.
Астойдил истардикки, тез орада бу рукнга умуман ҳожат қолмасин!