07:19 / 26.04.2020
37788
Фото: Дубайда ҳаёт ўз изига қайтмоқда

Рамазон ойи муносабати билан БААда карантин чекловлари енгиллаштирилган ва комендантлик соати ҳам бироз қисқартирилганди. Хусусан, мамлакатнинг энг машҳур шаҳри Дубайда 26 мартдан буён комендантлик соати 24 соат давомида амал қилган ва Рамазон муносабати билан бу чеклов юмшатилганди.

Бир ой давомида жиддий назоратдаги карантинда бўлган дубайликлар аста секин оддий ҳаёт тарзига қайтишмоқда. Шаҳарда савдо марказлари, ресторанлар қисман очилган. Твиттер фойдаланувчилари бир ойлик карантиндан сўнг Дубайда ҳаёт ўз изига қайтаётганини ёзиб, суратлар жойлашди.

Дубайда савдо марказлари очилди. Аммо одамлар одатдагидек кўп эмас. Полиция одам кўпайиб кетмаслигини ва ижтимоий масофа сақланишини назорат қилмоқда

«Дубайда ҳаёт қайтмоқда. Одамлар кўчаларда сайр қиляпти, узоқ вақтдан сўнг яна тотли таомлар ейишимиз мумкин. Рамазоннинг шарофати», деб ёзган Муҳаммад Али Ҳариси исмли фойдаланувчи. У постига бир нечта суратларни илова қилган.

5 ҳафтадан буён илк марта югуришга чиқдим деб ёзган мана бу фойдаланувчи твиттердаги саҳифасида
Қайиқлар ҳам суза бошлади

Шаҳарда 25 апрелдан бошлаб савдо мажмуалари, ресторан, кафе ва бизнес марказлар фаолияти тикланди.

Кўпчилик ресторанларда тайёрланадиган мазали таомларни соғинган

Бинолар 12:00дан 22:00гача очиқ бўлади ва улар 30 фоиз қувватда ишлайди. Яъни, биноларда одамларнинг сони кескин ошиб кетмаслиги назорат қилинади. Дўконларда одам кўпаймаслиги учун турли акция ва чегирмалар уюштиришга рухсат берилмайди.

Кўчаларда ибодат ҳам қилишмоқда
Денгиз маҳсулотлари сотувчиси

26 апрелдан Дубайда жамоат транспорти, жумладан, метро фаолияти тикланиши кутилмоқда. Метронинг фақат битта йўналиши 07:00дан 19:00гача ишлайди. Масжидлар, кинотеатрлар ва ўйин майдончалари ҳозирча ёпиқ бўлади. 26 мартдан Дубайда 24 соатлик комендантлик соати жорий қилинганди. Рамазон вақтида эса Дубай амирлигида 06:00дан 22:00гача комендантлик соати бекор қилинди.

Карантиндан сўнг Дубай осмони тўлиб кетиши ҳақида ҳазил ҳам қилишмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top