20:34 / 27.04.2020
11329
Одил Аҳмедов бирга тўп сурган футболчилардан иборат рамзий жамоасига фақат бир нафар ўзбекистонлик футболчини киритди

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг ўзи бирга тўп сурган футболчилардан иборат рамзий жамоасини эълон қилди.

Фаолияти давомида «Пахтакор», «Анжи», «Краснодар», «Шанхай СИПГ» клубларида тўп сурган 32 ёшли футболчи рамзий жамоасига бор йўғи бир нафар ўзбекистонлик футболчи – Александр Гейнрихни киритди.

Одил Аҳмедовнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Андрей Дикан

Ҳимоячилар: Андрей Ешенко, Андреас Гранквист, Юрий Жирков

Яримҳимоячилар: Роман Широков, Лассана Диара, Оскар, Виллиан, Халк.

Ҳужумчилар: Самуэль Это’О, Алексанрд Гейнрих.

Бош мураббий: Андре Виллаш-Боаш.

Top