09:30 / 04.05.2020
124514
Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ёғиши кутиляпти

4-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

Фото: KUN.UZ

4 майда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 5 майда республикада айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

6 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. 

4-6 майда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Top