19:00 / 20.05.2020
5844
Жамоа бир оила бўлса: Rozmetov колбасалар ишлаб чиқарувчиси мутахассислар ва истеъмолчилар эътирофига кўра «Колбаса маҳсулотлари» номинациясида йил бренди деб топилди

Синовли кунларда оддий қувончларнинг қадри баланд. Қариндошлар табассуми, яқинлар ғамхўрлиги, бир-биримизга кўрсатган меҳримиз. Айнан шундай оилавий даврада Rozmetov жамоаси «Колбаса маҳсулотлари» тоифасида «Йил бренди» мукофоти соҳиби бўлганидан хабардор бўлди.

«Ҳакамлар хайъати мутахассислари ва истеъмолчилардан бундай эътирофга эришиш улкан рағбат билан бирга, юксак даражани сақлаш, шижоатни пасайтирмаслик, янги ва мазали кашфиётлар қилиш учун улкан масъулиятни ҳам юклайди», - дедилар компания вакиллари.

Бу бренднинг илк мукофоти бўлмаса-да, ўзгача эсда қоларли бўлди, чунки бутун жамоа карантин даврида мураккаб шароитда ишни давом эттирмоқда.

– Бу бизга ўзгача хурсандчилик бахш этди дейиш камлик қилади. Катта Rozmetov оиласининг бир қисми эканлигимиз, хайрли ишлар учун ҳаракат қилишимиз ва умумий ишга ўз ҳиссамизни қўшаётганлигимизни билиш жуда қувончли, - дея изоҳ беришди Розметовлар.

Номинация ғолиби бўлган жамоанинг бутун аҳил оиласи Adweek Brand award 2019 мукофоти доирасида ўз овозини брендга ишониб берган ҳар бир истеъмолчига ҳамда ҳар куни Rozmetov маҳсулотларини танлаётганларга миннатдорлик билдиради.

Instagram: @rozmetov.uz

Facebook: fb.com/rozmetov.uz

Telegram: t.me/rozmetov_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Top