13:00 / 29.05.2020
13452
Қандай қилиб маиший техникалар ёрдамида вирус ва бактериялардан ҳимояланиш мумкин?
Фото: Samsung

Samsung компанияси уйингизда соғлом микроиқлимни яратувчи, кийимлар ва турли хилдаги сиртқи буюмлардан барча бактерия ва аллергенларни 99,9 фоизгача бартараф этувчи маиший техникаларини тақдим этади.

Samsung уй техникалари сизга нафақат уй ишларини тез ва самаралироқ бажаришга ёрдам беради, балки ўз эгасининг саломатлиги ҳақида ҳам қайғуради. Кенг имкониятларга эга замонавий техникалар уйингизда соғлом тозаликни таъминлаган ҳолда, 99,9 фоизгача бактериялар, вируслар ва аллергенларни бартараф этади. 

Кийимларни тозаловчи Airdresser буғ жавони

«Ақлли» жавон кийимларни ҳар томонлама тозалашга, зарарсизлантиришга мўлжалланган. Кимёвий тозалашнинг ўрнини босувчи ушбу жавон кийимлардаги чангларни йўқ қилиш, ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш, бурмаларни силлиқлаш ҳамда дезинфекция қилишга ёрдам беради. Jet Steam технологияси кийимларнинг тўқимасигача чуқур сингувчи буғ ёрдамида гигиеник ишлов беришга имкон беради ва 99,9 фоизгача вирус ҳамда бактерияларни, 100 фоизгача уй чанги каналарини, 99 фоиз ҳидларни ва 99 фоиз бошқа зарарли моддаларни йўқ қилади.

SteamWash функциясига эга кир ювиш машинаси

Стандарт имкониятларидан ташқари ушбу ускуна кийимларни буғ ёрдамида янада чуқурроқ гигиеник тозалаш имконини беради. Функция ишга туширилганда кир ювиш машинасининг пастки қисмидан кучли буғ оқими чиқиб, барабандаги ҳар бир кийимни буғлайди. Гигиеник тоза буғ кийим матоларидаги 99,9 фоиздан зиёд бактериялар ва нофаол аллергенларни йўқ қилади. Буғ ёрдамида ишлов бериш чойшабларни ёки болалар кийимларини тери учун хавфли бўлган кимёвий воситаларни қўлламаган ҳолда зарарсизлантиришга имкон беради.

Anti-Tangle чангютгичи

Уйдаги ҳавонинг тозалиги чангютгичингиздаги фильтрнинг сифатига бевосита боғлиқдир. Anti-Tangle кучли чангютгичи уйингизни тартибга келтиради ҳамда чанг, бактерия ва вируслардан янада сифатли тозаланишига ёрдам беради. Ушбу ускуна HEPA юпқа ҳаво тозаловчи фильтр билан жиҳозланган. Замонавий HEPA фильтрлари хонадаги ҳавони ҳатто чанг, бактериялар, аллергенлар ва бошқа хавфли чиқиндиларнинг микроскопик зарраларидан ҳам тозалашга имкон беради. Фильтрни тозалаш ва ювиш жуда ҳам осон.

БИОкерамик қопламага эга микротўлқинли печь

Samsung компаниясининг барча замонавий микротўлқинли печларида биокерамик қопламалар қўлланилган. Бу экологик тоза материал 99,9% гача микроб ва бактериялар кўпайишининг олдини олиш учун кафолатланган. Биокерамик эмаль кир ва ёғли доғларда осонгина тозаланади, бу эса печь ичидаги тозаликни сақлашда сезиларли даражада осонлаштиради.

Samsung маиший техникаларининг хусусиятлари билан компаниянинг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлар орқали батафсил танишиб чиқиш мумкин.

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @SamsungUzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Сайт: www.samsung.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top