16:47 / 18.06.2020
4039
Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони 2100га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда 35 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 4166 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

«Тузалганларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 18 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Фарғона вилоятидан 6 нафар, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан 5 нафардан, Сурхондарё вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Хоразм ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан», дейилади вазирлик хабарида.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 2097 нафарга етди.

Шу вақтгача Ўзбекистонда жами 4166 киши касалликдан тузалиб чиққан.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top