17:02 / 20.06.2020
40324
Ўзбекистонда яна 94 кишида коронавирус топилди

2020 йил 20 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6119 (+94) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда республикада 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1827 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top