11:34 / 20.06.2020
2759
Шакар сотиш баҳонасида фуқарони 52 000 000 сўмга «ухлатган» шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 10 июнь куни Термиз шаҳрида тадбиркор Ш.З. шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У Тошкент шаҳар, Учтепа туманида яшовчи А.Х. 30 май куни ижтимоий тармоқдаги "olx" мобил иловасига арзон нархларда шакар маҳсулотини сотиши ҳақида ёлғон хабар жойлаштирганлигини ва 30 май куни ушбу эълон бўйича А.Х. билан гаплашиб, 1 кг шакарни 5 200 сўмдан сотиб олишга келишганлигини билдирган.

Қайд этилишича, Ш.З. шу куни 10 тонна шакар маҳсулотлари учун “Click” дастури орқали А.Х.нинг пластик картасига 52 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган, лекин келишилган шакар маҳсулоти етказиб берилмасдан пуллар ўзлаштириб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16 июнь куни фирибгарлик жиноятини содир этган А.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top