17:00 / 22.06.2020
25711
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6400дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 43 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6401 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган бўлса, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 86та ҳолат қайд этилди. Шунингдек, Наманганда 7 бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 4384 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 1998 бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top