21:46 / 25.06.2020
1134
Грузия халқаро авиаалоқага тақиқловни августгача узайтирди 

Грузия халқаро мунтазам парвозларга чекловни 31 июлгача узайтирди. Аввалроқ мамлакатни хорижий сайёҳлар учун 1 июлдан очиш режалаштирилганди.

Фото: Tengrinews.kz

Грузиянинг фуқаролик авиацияси агентлиги авиакомпанияларни Грузия ҳукуматининг ушбу қароридан хабардор қилган. Мунтазам авиаалоқани тиклаш қарори Грузиядаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. Шунингдек, агентлик йўловчиларни парвозлар тикланиши санаси тасдиқланмагунча ҳар қандай йўналиш бўйича чипталар сотиб олмасликка чақирган.    

Агентликда таъкидланишича, бир неча йўналишда баъзи чартер рейслар амалга оширилади.

Грузияда коронавирус пандемияси сабабли 21 мартдан барча йўналишлар бўйича авиаалоқа тўхтатилганди.

Top