21:48 / 01.07.2020
7956
Дунёнинг энг қиммат брендлари рейтинги эълон қилинди  

Дунёнинг 100 та энг қиммат бренди умумий қиймати бир йилда 5,9 фоизга ўсиб, 5 трлн долларга етди. 

Kantar агентлиги 1 июлда дунёнинг энг қиммат брендлари юзталиги BrandZ Top 100’ни эълон қилди. 

Янги рейтингга кўра, Amazon компанияси бренди энг қиммат брендлар орасида етакчилик қилмоқда. Ушбу бренд қиймати бир йил ичида 132 млрд долларга қимматлашиб, 415 млрд долларга етган.  

2-ўринни Apple эгалламоқда. Ушбу бренд 352 млрд долларга баҳоланган. 3-ўринни эса Microsoft 326 млрд долларлик қиймат билан эгалламоқда.

Кейинги ўринларни Google (323 млрд доллар), Visa тўлов тизими (186,8 млрд доллар), Alibaba интернет-ритейлери (152,5 млрд доллар), Tencent компанияси (150,9 млрд доллар), Facebook ижтимоий тармоғи (147,1 млрд доллар) эгаллаган.

Етакчи ўнталикни McDonald’s фастфуд тармоғи 129,3 млрд долларлик қиймат ва MasterCard тўлов тизими 108,1 млрд долларлик қиймат билан якунлаган.  

Top