23:51 / 05.07.2020
32639
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 10 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 84 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 5 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10020 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 27 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 19 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 312та янги ҳолат қайд этилди.

Шунингдек, Тошкентдаги шифохоналарда жами 159 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 6584 нафарга етди. 3 бемор оламдан ўтиб, жами ўлим ҳолатлари сони 34тани ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3402 нафар бемор даволанмоқда, улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top