22:08 / 28.07.2020
2263
Вазирлик «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланиши бўйича маълумот берди

24 апрелдан 27 июлгача бўлган тўрт ой давомида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига 229 миллиард сўмдан зиёд маблағ келиб тушган

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўз ҳудудий бўлинмалари қошида ташкил этилган ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг 14 кунлик (14-27 июль) фаолияти тўғрисида маълумотларни Kun.uz’га тақдим этди.

Унга кўра, ўтган вақт давомида шаҳар ва туманларда жами 203та марказлар ва Call-марказлар ташкил қилинган ҳамда улар орқали 194 минг 542 оилага  оилага ёрдам кўрсатилган.

«Жумладан:

  • 96724та оилага шакллантирилган рўйхатлар бўйича ёрдам кўрсатилган;
  • 49016та оилага коронавирус сабабли ёрдам кўрсатилган;
  • 48802та оилага мурожаатлар бўйича ёрдам кўрсатилган.

«Тарқатилган жами озиқ-овқат маҳсулотлари учун 20 млрд 684 млн 409 минг сўм сарфланган», дейилади маълумотда.

Бу борада аҳоли учун тарқатилган зарурий дори-дармонлар учун сарфлангаган маблағ 267 млн 544 минг сўмни ташкил қилган.

Келтирилган рақамлардан аҳоли учун ташкил қилинган Call-марказларга қилинган қўнғироқларнинг жами ҳисоби юритилиб борилишини ҳам кўриш мумкин. Унга кўра, ўтган икки ҳафтда давомида марказларга 81357та мурожаат келиб тушган. Улардан:

  • 78808таси озиқ-овқат бўйича;
  • 1030таси дори-дармон бўйича;
  • 1519таси бошқа масалалар бўйича бўлган.

Вазирликнинг ўз ишонч телефонларига эса жами бўлиб 1183та мурожаат йўлланган.

Бундан ташқари, 24 апрелдан 27 июлгача бўлган тўрт ой давомида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига 229 079 738 100 сўм келиб тушган.

Бу маблағлар қуйидаги кўринишда сарфланган:

  • 52 161 021 600 сўм кундалик истеъмол товарлари учун;
  • 8 495 004 200 сўм дори воситалари учун;
  • 24 388 185 600 сўм бошқа маҳсулотлар учун;
  • 77 459 170 300 сўм нақд пул кўринишида.
Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top