08:34 / 31.07.2020
6961
Марғилонда Matiz ва Spark’ни ўз номига расмийлаштириб олган шахс қамоққа олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 11 июль куни фуқаро О.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У 2019 йил декабрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, нархи 5.500 АҚШ доллар бўлган Matiz ва нархи 7.600 АҚШ доллар бўлган Spark автомашиналарини сотиб олишга келишиб, пулларни кейин беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашиналарни номига расмийлаштириб олганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.М. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Top