00:50 / 04.08.2020
4079
Сирдарёлик 734 нафар абитуриент ҳарбий ОТМларга кириш учун ариза топширди

Ўзбекистондаги олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган 734 нафар сирдарёлик номзод вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат этишган.

Ушбу номзодларнинг саломатлиги тегишли тарзда текширилиб, жисмоний ва назарий имтиҳонлардан ўтказилди.

Kun.uz’га тақдим этилган маълумотларга кўра, хоҳловчилар қуйидаги ҳарбий ОТМларга ҳужжат топширишган:

  • Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти – 30 нафар;
  • Қуролли Кучлар академияси – 174 нафар;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти – 117 нафар;
  • Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислиги билим юрти – 295 нафар;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси – 118 нафар.

Туман (шаҳар) ва вилоят тиббий кўриги ҳамда индивидуал-психологик сифатларини ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик синовларининг вилоят босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхати Давлат имтиҳонларини топшириш учун олий ҳарбий билим юртларига юборилди.

Top