17:00 / 17.08.2020
20629
Samsung компанияси Ўзбекистонда янги Galaxy қурилмаларини тақдим этди. Олдиндан буюртма бериш 25 августгача очиқ

Samsung Electronics компанияси Ўзбекистонда бешта мобил қурилмани тақдим этди, уларнинг тақдимоти илк бор виртуал форматда ўтказилди. Булар:

  • Galaxy Note20 ва Galaxy Note20 Ultra  смартфонлари;
  • унумли ишлаш ва ижод қилиш учун Tab S7 ва S7+ универсал планшетлари;
  • соғлиқ ҳолатини мониторинг қилиш учун кенгайтирилган функцияларга эга Galaxy Watch3 премиал қурилмаси;
  • ажойиб товуш сифатига эга бежирим ва эргономик Galaxy Buds Live қулоқчинлари;
  • буклама экранли Galaxy Z Fold2 кейинги авлод смартфони.

«Биз ҳали ҳеч қачон бугунгидай технологияларга боғланиб қолмагандик. Айнан улар туфайли, бутун дунёдаги мураккаб вазиятга қарамасдан, алоқада қоляпмиз» – дейди Samsung компаниясининг президенти ва мобил коммуникациялар бўлимининг раҳбари Те Мун Ро.

Келинг қурилмалар билан яқинроқ танишамиз, буни Galaxy Note20 va Note20 Ultra сериясидан бошлаймиз. Ҳозир бу Note сериясидаги иш унумдорлиги юқори бўлган кучли смартфонлар ҳисобланади, улардан фойдаланиш ақл бовар қилмайдиган даражада қулай. Уларда ишлаш, техник жиҳатдан қийин ўйинларни ўйнаш компьютердагидан қолишмайди.

Хоҳлаган пайтда юқори иш унумдорлиги ва кенг ўйин имкониятлари – бу Galaxy Note қурилмаларининг шиори. Улар фойдаланувчилар ёқтирадиган барча нарсани ўзида мужассамлаштирган.

Иккала смартфон ҳам тезкор процессорлар билан жиҳозланган бўлиб, бежирим дизайнда мужассамлаштирилган. Бу йил улар мутлақо янги ноёб бронза рангида тақдим этилмоқда. 

Galaxy Note20 Ultra илк бор ёрқин Dynamic AMOLED 2X дисплейига ва ўта тез зарядланиш функциясига ҳамда заряди кун бўйи етадиган интеллектуал аккумуляторга эга бўлди. Яна нима ҳақида орзу қилиш мумкин?

Унумли ишлаш ва ижод қилиш учун Tab S7 ва S7+ универсал планшетлари ўзида компьютернинг функционаллигини, планшетнинг портативлигини ва смартфонни улаш имкониятини бирлаштирган. Биттада учта!

Иккала қурилма ҳам энг янги унумли процессор ва катта дисплейлар билан жиҳозланган, бу фойдаланиш пайтида фавқулодда қулайликни таъминлайди.

Galaxy Tab S7 ва Tab S7+ планшетлари ихчам клавиатура (алоҳида сотилади) ва Samsung Notes смартфонларида осон ишлаш учун янгиланган электрон S Pen пероси билан бирга етказиб берилади. Бундан ташқари, планшетлардан Samsung компьютерининг асосий экранига қўшимча дисплей сифатида фойдаланиш мумкин.

Тақиб юриладиган янги авлод Galaxy Watch3 қурилмаси – бу кундалик вазифаларни ҳал этиш учун қулай ёрдамчи, фитнес-мақсадлар ва соғлиқ бўйича муҳим параметрларнинг ишончли трекери. Қурилма классик соатларнинг башанглигини ўзида мужассам этган бўлиб, кун бўйи тақиб юрганда ҳам қулайлик бағишлайди.

Galaxy Watch3 сиз ўйлагандан ҳам кўпроқ ишларга қодир! Қондаги кислород даражасини ўлчайди, артериал қон босимини ўлчашнинг манжетсиз методи ва электрокардиограмма кўрсаткичларини олиш имконияти билан жиҳозланган. Туну-кун йиқилишлар ҳақида хабар берувчи ўрнатма функция хавфсизлигингизни назорат қилади, эҳтимолий жароҳат аниқланганида эса қурилма дарҳол олдиндан кўрсатилган тўртта контактга хабар юборишни таклиф этади.

Бундан ташқари, югуриш машғулотлари учун мўлжалланган Running Analysis иловасида VO2 max функцияси пайдо бўлди, унинг ёрдамида ўзлаштириладиган кислород ҳажмини ўлчаган ҳолда самарали кардиомашқларни ўтказиш мумкин. Ҳатто уйда ҳам қоматни сақлашни хоҳловчилар учун Samsung Health иловасида 120 дан ортиқ дастур мавжуд бўлиб, уларнинг ривожланишини тақиладиган ақлли қурилмалар ёрдамида кузатиб бориш мумкин. Ҳали ҳеч қачон қоматни сақлаш бунчалик осон бўлмаганди!

Galaxy Buds Live симсиз наушниклари эргономик шаклга эга бўлиб, у қулоқ чаноғининг анатомик шаклини аниқ такрорлайди ва бу билан қулоқда ишончли фиксацияни ва узоқ вақт ишлаганда максимал қулайликни кафолатлайди.

Қурилма 12 миллиметрли динамик ҳамда чуқур ва тўла товуш чиқариш учун басли канал билан, шунингдек ҳатто шовқинли жойларда суҳбатлашганда ёки аудиоёзувни амалга оширганда товушнинг ақл бовар қилмас даражада аниқ узатилишини таъминлайдиган учта микрофон ва вибрацион датчикдан иборат адаптив тизим билан жиҳозланган.

Очиқ типдаги наушниклар учун шовқинни фаол бостириш ноёб технологияси мусиқа тинглаганда ёки, аксинча, атроф-муҳит товушларини узатишни созлаганда ташқи шовқиндан тўлиқ ажралиш имконини беради.

Тақдим этилган янги маҳсулотларнинг барчаси Ўзбекистонда яқин ҳафталар ичида сотувга чиқади, расмий сайтдаги янгиланишларни диққат билан кузатиб боринг! Galaxy Note20 смартфонларининг илк соҳибларига айланишни хоҳловчилар учун эса 25 августгача олдиндан буюртма бериш хизмати очилган. Samsung компанияси олдиндан буюртма орқали харид қилувчилар учун совға – Galaxy Buds Live симсиз наушникларини тайёрлаб қўйган. Бундан ташқари, олдиндан буюртма қилган ҳар бир киши бешта янги авлод Galaxy Watch3 ақлли соатларидан бирини ютиб олиши мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Top