15:38 / 18.08.2020
3425
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: туман электр таъминоти раҳбарларига 9та Nexia 3 автомашинаси топширилди

Техникалар, зарур воситалари ходимларни иш унумдорлигини оширишга катта ҳисса қўшади. Айниқса, электр энергияси соҳасида техниклар шайлиги турли кўнгилсизликларни олдини олишга ёрдам беради. 

Бу борада «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ анча фаоллик билан ҳаракат қилмоқда. Жамият мутасаддиларининг ташаббуслари билан вилоят корхоналарида, йиллар давомида эскириб қолган техникалар, янги замонавий хизмат машиналарга алмаштирилмоқда.

Хусусан, яқиндагина туманлардаги аварияли ишлари бартараф этиш учун тезкор диспетчерлик хизмати бўлимлари ҳам АЭСКУЭНИ татбиқ қилиш ва ҳисоблагичлар эксплантацияси гуруҳларига  15 та Damas автомашиналари топширган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ куни кеча 9та туман электр таъминоти раҳбарларига сўнгги русумдаги Nexia 3 енгил автомашиналарини топширди.

Бундан ташқари яқинда харид қилинган 50 тонна юкни бемалол кўтарадиган «Кран» бугун жамиятни куч талаб қиладиган ишларида катта фойда келтирмоқда.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ келгусида ишчи ходимлар учун янада яхшироқ шароит яратиб бериш мақсадида, бир қанча тадбирларни режалаштирмоқда.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Top