16:59 / 31.08.2020
3695
Havas дискаунтерлар тармоғи ўзбекистонликларни Мустақиллик байрами билан қутлайди

Havas дискаунтерлар тармоғи Сизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий қутлайди. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонингизга файз-у барака тилайди. Ишларингиз ўнгидан келишини, ниятларингиз ва орзу-ҳавасларингиз эса доимо амалга ошишини тилаб қолади.

«Мустақиллик» сўзи «озодлик», «адолат» ва «ривожланиш» каби сўзлар билан бир қаторда туради. Мустақиллик – халқимиз, давлатимиз ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, муносиб ҳаёт кечириши учун кенг имкониятлар яратди.

Ўзбекистон суверен давлатга айланганига атиги 29 йил бўлганига қарамай, юртимизда кўплаб сезиларли ўзгаришлар юз берди, десак ҳеч муболаға бўлмайди. Охирги йилларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, катта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, шаҳарлар инфратузилмасини яхшилаш ва кўплаб бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар эса Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда жадал тараққий этаётган давлат дея барала айтишга имкон беради.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан катта ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳити кўпдан кўп янги компаниялар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Havas дискаунтерлар тармоғи ҳам ана шундай компаниялардан бири. Хусусий бизнес ривожланиши учун яратилган шарт-шароитлар азиз ҳамюртларимиз хизматида бўлишга кенг имкониятлар бермоқда.

Havas дискаунтерлар тармоғи халқимиз хизматида бўлишдан фахрланади ва келгусида ҳам юртимиз аҳолисини ҳамёнбоп нархлардаги маҳсулотлар билан таъминлаш, юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш учун бор имкониятини ишга солади.

Азиз ҳамюртлар, Havas дискаунтерлар тармоғи сизни юртимиз равнақи пойдевори бўлмиш Мустақиллик байрами билан самимий қутлайди. Юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимизга фаровонлик, хонадонингизга файз-у барака тилайди. Мустақиллик куни муборак бўлсин!

Facebook: https://www.facebook.com/havasuz/

Instagram: instagram.com/havasuz/

Telegram: https://t.me/havasuz

Колл-марказ: +998 71 205-95-95

Реклама ҳуқуқи асосида

Top