17:48 / 18.09.2020
11681
Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, полковник Улуғбек Абдумуродович Мирзақамбаров Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди.

ИИББ маълумотига кўра, подполковник Қудрат Абдувахатович Йўлдошев Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Йўл патруль хизмати бригадаси командири лавозимини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Мирзақамбаров ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Top