13:23 / 11.10.2020
4461
Alfraganus: очиқ осмон остидаги савдо мажмуасини янги концепцияси

Савдо учун мўлжалланган 1 ҳамда 2 қаватли ихчам биноларга эга кенг кўламли тижорат майдонлари ёки бутун бошли мавзелар формати узоқ вақтдан бери дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида муваффақиятли маскан эканини исботлаган.

Bizning Uylar компанияси Alfraganus савдо-дам олиш маркази учун айнан шундай форматни танлади. Унинг шаклини шарқ бозори – Буюк Ипак йўли давридан буён шаклланган учрашувлар, суҳбат ва маданий-иқтисодий ҳаёт қайнайдиган ижтимоий маконга ўхшатиш мумкин.

Лойиҳа концепцияси нафақат аждодларимизнинг буюк тарихи ва меросига мурожаат қилиш ёки асл меъморий ечимларни излашга, балки ички кўчмас мулк бозори ва бошқа мамлакатлар тажрибасини татбиқ этишга асосланган эди.

Лойиҳа дунёнинг етакчи кўчмас мулк компанияси Knight Frank шериклигида амалга оширилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, объектга ҳафтасига 200 мингдан кўп, ойига 800 минг ва йилига 10 миллиондан зиёд одам ташриф буюради.

Alfraganus лойиҳасининг муваффақияти савдо ва кўнгилочар жойларини пухта лойиҳалаш билан боғлиқ. Стандарт савдо марказлари аввалдан иш юзасидан йиғилиш ва учрашувлар, оилавий йиғилишларни ўтказиш, болалар ва ўсмирлар учун тадбирлар ташкил қилишнинг одатий жойига айланган.

Дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун Alfraganus лойиҳаси кенг, ўзгача маконда ташкил қилинади. 118.000 квадрат метр майдонда катта савдо нуқталари, туркум дўконлар, кафедан тортиб номдор ресторангача бўлган умумий овқатланиш жойлари ва кўнгилочар-дам олиш масканлари жойлашади.

Бундан ташқари кенг ҳудудда омма учун умумий жойлар максимал даражада ўйланган. Лойиҳа минглаб метр сайр йўлакларини ўз ичига олади. Савдо маскани том маънода пойтахт сайёҳлик маконига айланишини инобатга олган ҳолда, очиқ осмон остидаги мажмуа ҳудудига кўп йиллик дарахт ва ўсимликлар экилади. Жамоат ва сайр жойларига ўриндиқлар, сунъий кўллар ҳамда арт-объектлар ўрнатилади. Экстремал спорт мухлислари учун скейтпарк, қояларга кўтариладиган девор ва велосипед йўлаклари қурилади.

Аксарият салоҳиятли мижозлар глобал пандемия шароитида бирор масканга ташриф буюришда кенг макон, масофани сақлаш ва жойларни очиқ ҳавода жойлашганлиги каби омилларни ҳисобга олишади. Бу ерда кўп қаватли бинолар, лифтлар ва ёпиқ масканлар бўлмайди. Alfraganus сизни савдо мавзесининг бетакрор манзарали йўлаклар бўйлаб ажойиб сайрлар, харидлар, севимли ресторанингиздаги тушлик, кўнгил очиш макони – янги дунёдан баҳра олишга таклиф этади.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: 71 210 44 44

Сайт: www.bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top