09:03 / 13.10.2020
3813
Коронавирус: дунёда касалланганлар сони 38 миллиондан ошди

Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 38 млндан ошди. Worldometer портали маълумотларига кўра, вирус қурбонлари сони 1,085 млндан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Касалланиш ҳолатлари сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда. Маълумотларга кўра, АҚШда касалланганлар сони пандемия бошидан бери 8,037 млндан, ўлим ҳолатлари эса 220 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Касалланиш ҳолатлари бўйича 2-ўринни Ҳиндистон эгалламоқда: мамлакатда 7 млндан кўпроқ киши вирусга чалинган, улардан 109 минг нафари вафот этган. 3-ўринни 5 млн касалланиш ҳолати ва 150 минг ўлим ҳолати билан Бразилия эгалламоқда.

Коронавирусдан ўлим даражаси сайёрамизнинг бир миллион аҳолисига 139,2тани ташкил қилмоқда. АҚШда коронавирусдан ўлим даражаси бир миллион кишига 664 тани, Ҳиндистонда 79 тани, Бразилияда эса 708 тани ташкил қилмоқда. 

Top