15:30 / 03.11.2020
2551
«Бунёдкор» футбол клуби 2021 йилги мавсум учун маркетинг бўйича ҳамкорларни музокараларга чорлайди

«Бунёдкор» футбол клуби ва унинг бренди – ишбилармон, тадбиркор, бизнесменлар ҳамда турли соҳа компаниялари учун рекламанинг айни маконидир.

Ҳозирда Давлат активларини бошқариш агентлиги «Бунёдкор» футбол клубининг ягона таъсисчиси этиб белгиланиши клубнинг маркетинг соҳасидаги фаолиятида яна ҳам кенг имкониятлар ва қулайликлар яратмоқда.

Биз ўз бизнесини «Бунёдкор» билан биргаликда юксалтиришни истаган барчани ҳамкорликка чорлаймиз.

Сизда ўз компаниянгиз имижини футболчиларимиз спорт либослари ва ўйин кийимларида, стадион таблосидаги видеоролик, майдон атрофидаги реклама шитлари, матбуот анжуманлари залидаги ва микст-зонадаги баннерлар, кириш чипталари, учрашувлар олдидан чиқариладиган анонс постерлар, клубимиз веб-сайти, Instagram, Telegram ва Facebook каналлари орқали реклама қилиш имкони мавжуд.

Умид қиламизки, ўзаро ҳамкорлигимиз, албатта, икки тарафлама фойдали бўлади. «Бунёдкор» Сизнинг бизнесингизнинг ҳақиқий бунёдкори бўла олади!

Мурожаат учун телефон:

+998 90 317 00 77

Реклама ҳуқуқи асосида

Top