09:15 / 13.11.2020
2126
Alfraganus – бизнесингизнинг муваффақиятли макони

Alfraganus савдо- кўнгилочар янги мавзеси анъанавий харидлар ва дам олиш тушунчаларини тубдан ўзгартиради.

Очиқ ҳавода жойлашган савдо-кўнгилочар мавзесининг янги шакли одатдаги кўп қаватли савдо марказларидан тубдан фарқ қилади. Энди сиз керакли қаватга кўтарилиш учун лифтларни кутиб, эскалаторларда оломон билан тирбандликда қолиб, кўп қаватли автотураргоҳдан бўш жой қидириб юрмайсиз.

Alfraganus – бу нафақат очиқ ҳаводаги савдо мавзеси, балки ижтимоий муносабатларнинг ўзгача шакли акс этадиган янги макон. Сиз бу ерда оилангиз ёки дўстларингиз билан вақтингизни завқли ҳамда фойдали ўтказасиз. Расмий ёки дўстона учрашув ҳамда тадбирлар ташкил қилишингиз, тоза ҳавода сайр, спорт билан шуғулланишингиз мумкин. Шу билан бирга квест-хона, лазер-таг ёки боулинг залида мазмунли ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Alfraganus кўнгилочар зонаси – энг йирик жойлардан бири бўлиб, бу ерда энг ажойиб бизнес-ғояларни амалга оширишга имконият мавжуд.

Alfraganus'га харидлар учун қилинган ҳар бир ташриф сизда ўзгача таассурот қолдиради. Савдо мавзеси ҳудудига қулай кириш ва чиқиш йўллари, пухта ўйланган кенг автотураргоҳ ва пойтахт марказидаги қулай жойлашув, буларнинг барчаси масканга ташриф буюрувчилар сонининг юқори бўлишини таъминлайди. Мавзедаги белгиланган тематик зоналар бутун ҳудудни айланиб юрмасдан, керакли объектларга тезда киришингизга имкон беради. Мавзеда сизни кўплаб кафе ва ресторанлар, барлар ҳамда қаҳвахоналар, кийим-кечак, пойабзал, парфюмерия ва косметика буюмлари, маиший техника дўконлари, спа ва гўзаллик салонлари, болалар учун дўкон ҳамда ўйин майдончалари, дам олиш ва кўнгилочар масканлари, кинотеатрлар ва бошқа кўплаб нарсалар кутмоқда.

Alfraganus ҳар қандай турдаги тижорат ва бизнес учун чексиз имкониятларни таклиф этади. Буларнинг барчаси пойтахт марказида жойлашган кенг кўламли 118.000 квадрат метр майдонда жойлашган. Унутилмас таассуротларни ҳис қилиш учун Alfraganus'га ташриф буюринг!

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top