08:30 / 18.11.2020
1415
Alfraganus: чексиз харидлар ва кўнгилочар муҳитдан баҳра олинг

Alfraganus савдо мавзеси пойтахтнинг асосий диққатга сазовор масканларидан бирига айланади. Тадбиркорлар учун эса шубҳасиз улкан имкониятлар маркази бўлади.

Бизнес ва тадбиркорлик

Alfraganus савдо мавзеси – бу ҳар қандай бизнес фаолияти учун кафолатланган муваффақият. Мутахассислар ҳисобларига кўра, пойтахтдаги мазкур ўзига хос кўча формати сизнинг ресторан, дўконингиз ёки спа марказингизга ҳафтасига 210 минггача мижозларни жалб қилиши мумкин. Лойиҳа ҳудудида 15 дан 1000 квадрат метр майдонгача бўлган жойлар лойиҳаланган. Сиз ҳар қандай тадбиркорлик тури – кичик совғалар дўкони, дорихона ёки йирик гипермаркет, катта автосалон очишингиз мумкин.

Харидлар

Сўнгги урфдаги замонавий либослар, костюм, мўйнали кийимлар ёки болалар учун буюмлар хариди учун Alfraganus'га ташриф буюринг. Оммавий дўконларидан ташқари, 118000 квадрат метр майдонда премиум тижорат зонаси ташкил этиш лойиҳаланган бўлиб, у ерда таниқли жаҳон брендлари, автосалонлар шоу-румлари, шунингдек гипермаркет ва гастро бутиклари бунёд этилади.

Барча учун қизиқарли

Alfraganus савдо мавзесида ажойиб кўнгилочар ва дам олиш масканлари мавжуд бўлади. Очиқ ва ёпиқ ўйин майдончалари, кинотеатрлар, боулинг заллари, квест хоналари, скейт учиш жойлари, спа ва гўзаллик салонлари ҳар қандай ёшдаги ва қизиқишдаги одамларнинг фаол дам олишлари учун мўлжалланган.

Ресторан ва кафелар

Шунингдек, масканнинг алоҳида ҳудудида жойлашган турли ресторан ва кафеларнинг кўплиги ҳар қандай кишининг кайфиятини кўтарадиган бўлиши шубҳасиз. Бундай муассасаларнинг катта танлови барчага маъқул келади. Сиз номдор ресторанда иш юзасидан учрашувларни ташкил қилишингиз ёки шинам қаҳвахонанинг террасасида нонушта қилишингиз мумкин. Бу масканда ҳамма учун қулайликлар мавжуд.

Alfraganus – бу тадбиркорлар учун бир қатор янги имкониятлар яратади. Ташриф буюрувчиларда эса унутилмас таассуротлар қолдиради.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top