08:29 / 25.11.2020
2187
Alfraganus – муваффақиятли бизнес мавзеси

Bizning Uylar Development компанияси савдо-кўнгилочар мавзеси ташриф буюрувчилар ҳамда савдо жойлари эгалари учун қулай ва фойдали шароитларни яратади.

Яқин келажакда компания янги, мисли кўрилмаган лойиҳа – Alfraganus савдо-кўнгилочар мавзесининг сотуви бошланишини эълон қилади. Ушбу лойиҳада ҳамма нарса ўзига хосдир. Унинг номи буюк олим ва астроном Ал-Фарғоний исмидан олинган. Шу сабаб унинг концепцияси номидан тортиб ўндан ортиқ турдаги биноларнинг меъморий ечимигача бошқача услубда.

15 дан 1000 квадрат метргача бўлган бир ва икки қаватли савдо майдонлари бизнесингизнинг чексиз имкониятларини ва савдо мавзесидаги чексиз кўнгилочар муҳитнинг рамзий маъносини акс эттириб чексизлик белгиси шаклида жойлашади. Ресторанлар, бутиклар, кинотеатрлар, техника дўконлари, парфюмерия дўконлари ёки автосалонлар – умумий қилиб айтганда сизга керак бўлган барча нарсалар энди бир масканда.

Жойлашган манзил ҳам лойиҳани фойдали қилади – Alfraganus «УзБум» («ЎзҚоғоз» қоғоз фабрикаси) кўпригидан чиққандан сўнг, Фарғона Йўли шоссесининг ўнг томонида жойлашади. Транспортларга кириш имконияти, айлана автотураргоҳ ва қўшимча кўп қаватли автотураргоҳ автомобиль эгаларини тўхташ жойини излаш муаммоларидан халос қилиб, бўш вақтингизни мароқли ўтишига сабаб бўлади.

Лойиҳанинг муваффақияти албатта савдо ва кўнгилочар зоналарни пухта лойиҳалашга боғлиқ. Стандарт савдо марказлари узоқ вақтдан бери ишбилармонлик ва шахсий учрашувлар, оилавий кечки овқат, болалар ва ўсмирларнинг кўнгилочар маскани сифатида одатий ҳолга айланган эди. Аммо очиқ ҳаводаги савдо-кўнгилочар мавзе – бу пойтахт учун мутлақо янги формат бўлиб, Knight Frank халқаро консалтинг компаниясининг ўрганишларига кўра, маскан ҳафтасига камида 210000 потенциал мижозларни жалб қилади.

Alfraganus ҳар қандай савдо ва бизнес учун чексиз имкониятларни тақдим этади. Буларнинг барчаси пойтахт марказидаги кенг миқёсли 118000 квадрат метр майдонда.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top